1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди

11:30 / 02.01.2022 2982 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кирадилар» дедилар.

Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Уни ўшалардан қилгин!» – дедилар. Кейин яна бир киши ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам ўшалардан қилсин» деди. Шунда у зот соллалоҳу алайҳи васаллам: «Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди» деб марҳамат қилдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Ушбу ҳадисдан бу фойдаларни оламиз:

1. Яхшиликка шошилиш, мусобақа қилиш, кеч қолмаслик зарурлиги. Яхшилик борасида секинлашиш эса фойдадан маҳрум бўлишга, орзуга етолмасликка, мақсадга етишиш кечикишига, фурсат қўлдан бой берилишига сабаб бўлади.

2. Яхшиликка уринган, шошилган кишини мукофотлаш.

3. Солиҳ амалларга шошилувчиларни алоҳида зикр қилиш.

4. Мукофот амалдан кейин бўлади. Уккоша розияллоҳу анҳу унгача кўп амал қилган, барча жангларда қатнашган эдилар. Аллоҳ таоло Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларига мазкур ҳадисни Уккоша розияллоҳу анҳу борликларида жорий қилдилар, Уккошага эса тезкорлик билан фурсатни ғанимат билишни насиб этиб, сўнггида мукофотни ато этди.

5. Жавоб беришдаги лутф, мулойимлик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи сўраган кишига «Сен лойиқ эмассан», «Сен муносиб эмассан» демадилар. Балки унинг кўнглига ботмайдиган қилиб, «Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди» дедилар ва бу билан қайта сўраш эшигини беркитдилар.

6. «Ўзиб кетди» деган сўз билан яхшилик масаласида мусобақалашиш кераклигини баён этдилар.

7. Мусобақада ютган кишининг исмини эслатиб, бошқаларга намуна қилиш. Уккоша деб эълон қилдилар.

Уккоша розияллоҳу анҳуга чин юракдан ҳавас қилдим. Чунки, Жаннатга ҳисобсиз кириш ҳақидаги ҳадисни эшитган Уккоша розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзларини ҳам ўшандай бахтли инсонлардан қилишини Аллоҳ таолодан сўраб беришларини илтимос қилдилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши истаган дуони қилдилар.

Аллоҳ таоло бизни ҳам ана шу ҳисобсиз жаннатга кирувчилар сафида қилсин!

Интернет маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Байҳақий ва Абдурраззоқ Қосим ибн Абу Баззадан ривоят қиладилар .Шомда мусулмон одам аҳли зиммадан бўлган бир кишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Абу Убайда ибн давоми...

2499 12:28 / 07.01.2025
Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у давоми...

4397 16:37 / 12.11.2021
Жулайбиб розияллоҳу анҳу бадбашара, пакана ва камбағал киши эди. Бундай нуқсонларга эга йигитни қайси аёл яхши кўради. Ақалли бойлиги бўлганида ҳам давоми...

4878 10:49 / 30.05.2024
Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эдиУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни давоми...

3880 15:07 / 10.12.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021