1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Гамбургда аёллар учун онлайн Қуръон дарслари очилди

12:14 / 05.01.2022 2488 pdf Ўқиш режими + -

Гамбург Ислом маркази 2022 йилнинг биринчи чорагида аёллар учун онлайн Қуръон дарсларини ўтказишини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бу курслар орасида Қуръон тиловати, тафсир ва таржима ҳамда аёллар учун махсус тренинглар ўтказилади. Баъзи дарслар ақлий ривожланиш ва инглиз тилини ўргатишга (янги бошланувчилар учун) қаратилган.

Гамбург Ислом марказининг биринчи чорак дастурларида жума кунлари «Исломда ҳайвон ҳуқуқлари» китобини ўқиш ва профессор Фалатори кутубхонасида соат 11 дан 12 гача аёллар билан юзма-юз дарслар бўлиши режалаштирилган.

Бундан ташқари марказда 9-14 ёшли болалар учун пайшанба кунлари соат 17:00 дан 18:00 гача Қуръон ўқиш дарслари ҳам йўлга қўйилган. Гамбургдаги онлайн Қуръон дарсларида қатнашмоқчи бўлган аёллар ўзларининг исми, фамилияси, телефон рақами ва Skype ID рақамини телеграм орқали @mashreghi77 манзилида рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

4241 05:00 / 11.03.2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов давоми...

2351 11:31 / 02.02.2022
Юртимизнинг таниқли олимларидан, ўткир воиз, устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг акалари Исмоилов Комилжон Юнусхон ўғли вафоти муносабати билан у кишининг барча давоми...

1289 11:01 / 07.09.2023
Жорий йилнинг 29 июль кунидан бошлаб quotЎзбекистон ҳаво йўллариrdquo авиакомпанияси Ҳаж2018rdquo мавсуми муносабати билан рейсларни йўлга қўйди.Зиёратчилар жорий йилда давоми...

4200 08:22 / 01.08.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021