1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал Азҳар уламолари Қуръоннинг янги тафсири ҳақидаги таклифга муносабат билдиришди

11:33 / 07.01.2022 2011 pdf Ўқиш режими + -

Миср сенати Қуръони Каримнинг «Замонавий тафсир» деб аталадиган таклифни кўриб чиқиш тўғрисидаги қонуни мамлакат диний доираларида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Ал Азҳар университети фалсафа профессори Амина Носир парламентнинг гўёки замонавий ва тегишли шарҳ таклиф қилиш таклифини оқилона эмас деб топди.

«Мен бу жумлани тўғри деб ҳисобламайман, чунки у Аллоҳнинг Китобига путур етказиши мумкин. Шунинг учун бу масалага жиддий ёндашиш керак, токи малакасизлар бу ҳудудга кирмасин», дейди Носир.

Ал Азҳар илмий кенгаши аъзоси, университетнинг замонавий ҳуқуқ профессори Фатҳи Усмон ал Фаҳий ҳам Миср сенатининг Қуръоннинг кенг қамровли талқини лойиҳасини замонавий тарзда ишлаб чиқиш таклифига жавоб берди.

Ал Фаҳий Cairo 24 телеканалига берган баёнотида шундай деди: «Қуръони Каримнинг ҳар қандай тафсири у ҳақида ўз фикрини билдириш учун исломшунослар олимлар ва шу каби соҳа мутахассислари томонидан мукаммал ўрганилиши ва тафсири Қуръони Карим тамойилларига мувофиқ бўлиши керак».

Юсуф Амер раислигидаги Миср сенатининг Дин ишлари ва вақфлар қўмитаси ўтган якшанба куни Қуръони Каримнинг мўътадилликни акс эттирувчи замонавий кенг қамровли талқини ҳақидаги таклифини кўриб чиқиш учун иккинчи йиғилишини ўтказди.

Араб оммавий ахборот воситалари ҳам Миср сенатининг таклифини танқид қилиб, уни мусулмонларнинг энг муқаддас бойлиги Қуръонни ҳукуматларга хизмат қилиш ёки «Иброҳимий динлар» атамасини қўллаб-қувватлаш учун бузиб кўрсатиш, айниқса Исроил билан нормаллашув тўлқини сифатида таърифлади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Қўшма Штатларда мамлакатдаги мусулмонлар жамиятининг ривожланишига ойдинлик киритган янги тадқиқот нашр этилди.Ижтимоий сиёсат институти, Шимолий Aмерика Ислом давоми...

1922 15:10 / 14.06.2021
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 20192020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавр таълим йўналишларига қабул очилганини эълон қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар давоми...

2983 14:00 / 18.07.2019
Бугун, 26 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида .Суратли тажвид, китобининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тақдимот .Hilol Nashr, нашриётининг давоми...

2759 10:25 / 26.04.2022
Жорий йилнинг 11 июлида Президентимизнинг Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга давоми...

2968 12:02 / 13.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021