1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Болаларингизни ўпасизми?!

16:00 / 12.01.2022 3109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир жамоа аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришди. У кишининг олдиларида набиралари Ҳасан ибн Алий ўйнаб юрган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўпдилар. Бир аъробий таажжубланиб сўради:

- Сизлар болаларингизни ўпасизларми?!

- Ҳа!

- Аллоҳга қасамки, бизнинг ҳеч биримиз боламизни ўпмаймиз!

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга дедилар:

- Аллоҳ сизнинг қалбингиздан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима қила олар эдим?!

Жафокор оталар кўп. Худди уларнинг қалби бошқа инсонларники каби гўшт ва қондан иборат эмас. Уларнинг қалби тошдан иборат. Баъзилар эса бунинг акси ўлароқ, жуда ҳам фарзандларига меҳрибон. Аммо бу меҳрни изҳор қилишни эркакликка зид деб ўйлашади. Улар наздида болаларини эркалаш гўё шахсиятнинг заифлигидир. Бу тушунчани улар қаердан олган номаълум.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий рижол эдилар. Бу нарсага эътибор берсак, у зотни набираларига меҳрларини изҳор қилишдан ман қилмаяпти.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Оиласига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра меҳрибонроқ кишини кўрмаганман. Ўғиллари Иброҳим Мадинанинг бошқа бир маҳалласида эмизишга берилган эди. Ора-орада мен у киши билан бирга ўша маҳаллага бориб турар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам Иброҳимни ўпар эдилар. Сўнгра қайтар эдик!».

Сизнинг туйғуларингизни фарзандларингиз кейинчалик эслашади. Бошқа нарсаларингизни эмас.

Улар сиз уйингизни жиҳозлаган мебелларни эмас, уларни миндирган машинангизни эмас, уларга едирган овқатингизни эмас, уларга олиб берган ҳашаматли ётоқ мебелларини эмас, улар сизнинг меҳрингизни эслашади.

Мен сизга улар абадий унутмайдиган нарсалар ҳақида гапираман:

Улар ҳаёт уларни синдирганида уларни суяйдиган елкаларни унутишмайди.

Улар имтиҳондан йиқилишганда уларни ўзига оладиган қучоқни унутишмайди. Қизларингизга совчи келмаганида улар ўзларини юпатадиган иссиқ қучоқни унутишмайди.

Улар сизнинг қайноқ сўзларингизни, илиқ табассумингизни унутишмайди.

Улар уйқудан олдин уларга айтиб берган ҳикояларингизни унутишмайди.

Улар хотинингиз овқатни кеч олиб келганида сиз чилпарчин қилган уй қоидаларини унутишмайди.

Улар бошқаларнинг олдида уларни мақтаб ёки ёмонлаб гапирган гапларингизни унутишмайди.

Улар муваффақият пайтидаги совғаларни унутишмайди.

Улар сиз уларга тақдим қилган бахтли онларни унутишмайди.

Улар оилавий сафарларни унутишмайди.

Улар сиз уларнинг юзларида чизган табассумларни унутишмайди!

Ана шу нарсалар уларнинг зеҳнида абадий қолади. Агар бу фурсатларни зое қилсангиз кейинги ишларингиз буларнинг ўрнини боса олмайди!

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғассон айтади .Басралик дўстларимиз шундай дейишди .Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғамташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус .Шу давоми...

1747 08:00 / 18.02.2021
Тасаввур қилинг Шунча одам қиёмат куни сиздан ҳаққини олишни кутиб, навбатда турса.Биридан қарз олиб, қайтармагансиз, бошқасидан ўғрилик қилгансиз, яна бирига давоми...

3856 11:04 / 10.10.2020
Шайх шогирдига қараб, .Қаерда юрибсан, Абу Вадоа, деди. У .Аёлим оламдан ўтди. Шунинг учун дарсларга келолмадим. Узр, устоз, деди. Устоз .Бизга хабар бермабсанда, давоми...

3128 08:16 / 28.09.2020
Чақириш, нидо қилиш, исташ, ёрдам сўраш маъноларини билдирган дуо, Қуръонга кўра банданинг бутун вужуди билан Аллоҳга илтижоси ёки имкониятлари чекланган давоми...

3759 18:02 / 08.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021