1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ғайбни фақат Аллоҳ билади!

12:30 / 03.02.2022 4008 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Луис ўн биринчи мунажжимларга ихлос қўйган эди. Ҳатто баъзида сиёсий ҳолатларни ҳам мунажжимлар башоратига қараб ўзгартириб юборар эди.

Шундай буюк қиролнинг оддий мунажжимлар олдида қандай қилиб ўзини бу даражада заиф ҳис қилишини биров унга тушунтира олмас эди. Луис ўн биринчи ҳатто мунажжимларидан бирини берадиган хабарларини яхши кўргани учун қасрида сақлар эди.

Кунларнинг бирида қиролнинг суюкли мунажжими саккиз кундан сўнг қасрдаги аёллардан бири вафот этишини айтади. Унинг айтгани тўғри чиқиб аёллардан бири ўлади. Шундан сўнг барча, ҳатто қирол ҳам ундан қўрқиб қолишади.

Луис ўзича қарор қилади: «Бу мунажжим башорати тўғри чиқиши учун ҳалиги аёлни ўзи ўлдирган, ёки у ўта даҳшатли даражада даҳо. Икки ҳолатда ҳам уни ўлдирмасам бўлмайди!».

Луис мунажжимни қалъанинг энг юқорисида жойлашган ўзининг хонасига чақирди. Қўриқчиларига: «Мен қарсак чалиб ишора қилишим билан уни қалъадан улоқтирасизлар», деб тайинлади.

Мунажжим келгач Луис сўради:

- Сен ғайбдаги ишларни билишингни айтасан. Ўзингни қачон ўлишингни ҳам билсанг керак?!

- Ҳа, албатта! Мен сиздан уч кун олдин ўламан!

Қирол қарсак чалишга ботина олмай қолди. Аксинча, мунажжимни қаттиқ қўриқлашларини тайинлади.

Мунажжим қиролдан сўнг узоқ йиллар яшади. Одамлар унинг ёлғончилигини билишди. Аммо у ўзининг зийраклиги билан тирик қолди.

Сиёсатчилар, адиблар, файласуфлар, бойлар, мутафаккирлар ва ихтирочилар ҳам одам. Уларнинг ҳам бошқалар каби айблари ва фазилатлари ҳам бор. Биз улар ҳақида берадиган фаришталарча тасаввуримиз уларнинг ҳақиқатини очиб бера олмайди. Чунки биз уларни узоқдан кўрамиз. Айтишади-ку, «Агар бировни яхши кўрсанг яқинлашма. Кўп нарсалар узоқдан гўзал кўринади!»

Бу маълум даражада Достоевскийнинг «Севган аёлингни унутишнинг энг енгил йўли унга уйланишдир!», деган гапига ўхшайди.

   Бугун мунажжимликнинг шакли ўзгарди. Бугун фолбин ва мунажжимлар кўчаларда фол очаман деб санғишмайди. Бугун улар бошқача, ялтироқ номлар остида фаолият олиб боришяпти. Мазмун ўша-ўша, аммо ном бошқача. Бугун кўпчилик фолбинга бормасада, мунажжимлар башоратини газета ва журналлардан кузатади. Билингки, дажжол битта. Мунажжимлар ёлғончилардир. Ғайбни эса фақат ва фақат Аллоҳ билади!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади . Хар бир мусулмоннинг мусулмон биродарлари олдида 30та мажбуриятлари бордир. Ушбу мажбуриятларни адо этмаганларга давоми...

5846 14:03 / 26.05.2017
515. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бугун ким рўза тутган ҳолда тонг оттирди, дедилар..Мен,, деди Абу Бакр..Ким бугун бемор давоми...

8657 01:28 / 12.05.2017
Эр Асрни ўқидингми Аёл Йўқ Эр Нега Аёл Ишдан келиб толиққан эдим, бироз ухлаб олдим. Эр Яхши. Унда тургинда, аср ва шомни хуфтонга азон айтилмасдан аввал ўқиб давоми...

5728 14:00 / 14.03.2023
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг буйруғи билан завжаси Ҳожар ва гўдаги Исмоилни ҳеч нарса ўсмайдиган ва кимсасиз Маккага ташлаб кетди. Сўнгра ўша машҳур .Замзам, давоми...

4002 17:01 / 31.05.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021