1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда икки нафар фуқарога таъқиқ қўйилди

21:55 / 21.02.2022 3607 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга шукрки, икки йиллик танаффусдан сўнг юртимиз аҳли Умра ибодатини адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Диёримиз зиёратчилари учун Макка ва Мадина шаҳарларида барча шарт-шароитлар энг юқорида даражада муҳайё қилинди. Буни – Умра сафарида бўлиб турган зиёратчиларнинг миннатдорлик сўзлари, самимий эътирофларидан ҳам яққол кўриш мумкин.

Кези келганда, сафар билан боғлиқ айрим кўнгилсиз ҳолатларни ҳам айтиб ўтиш керак. Хусусан, жорий Умра мавсумида Мадина аэропортида икки нафар зиёратчимиз Саудия Арабистони чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга таъқиқ борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида Саудия қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан мамлакатга кириш учун 10 йил муддатга таъқиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, мўмин-мусулмонлардан Умра сафарини турли қинғир йўллар орқали, ноқонуний амалга оширмаслик ҳамда ҳар-хил кўнгилсизликларга дучор бўлмасликка чақирамиз. Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади”, деган ҳикмат бор. Мазкур икки фуқаро аввало ўзларини муборак ҳаж ва умра амалларини адо этиш бахтидан мосуво этдилар, қолаверса зиёратчиларимизга ажратилган икки ўринни беҳуда кетишига сабабчи бўлдилар.

Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон мусулмонлари идораси ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоридир. Ўз навбатида, сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли умра зиёратини адо этишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти, Қорсув туманида Абу Ҳанифа анНўъмон ибн Собит алКуфийrdquo номидаги янги ўғил болалар мадрасаси фойдаланишга давоми...

5816 11:05 / 11.07.2018
Жорий йилнинг март ойида Буюк Британия қироличаси Элизавета II нинг Қирол коллежига қилган ташрифи куни ушбу таълим масканида таҳсил олаётган бир қанча мусулмон давоми...

2271 13:30 / 06.07.2019
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

2144 15:13 / 08.07.2023
Рамазон ойининг дастлабки 15 кунида Макка шаҳридаги .Икром, озиқовқат маҳсулотларини сақлаш уюшмаси томонидан 115000 дан зиёд ифтор тарқатилмоқда. Бу ҳақда islam.ru давоми...

2171 14:00 / 04.05.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021