1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таоло бизни мағфират этсин!

14:00 / 06.03.2022 2914 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимнинг моли ортса, унинг учун ҳисоб бериши ҳам ортади. Унутманг, молнинг ҳалолига ҳисоб, ҳаромига азоб бор.

Кимнинг зулми кўпайса, ниҳояси ёмон бўлади. Золим зулм билан ҳар қанча нарсани қўлга киритмасин, бироқ мазлумнинг биргина дуоси билан бор-будидан айрилиши мумкин.

Кимнинг адолати бўлса, унга доим муҳаббатда бўлинади. Адолатли раҳбарни ҳамма яхши кўради. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни барчамиз яхши кўрамиз. Нега? Саҳоба, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, ашараи мубашшараларнинг бири, хулафои рошидинларнинг бири бўлганликлари ва давлатни адолат ила бошқарганликлари учун яхши кўрамиз.

Кимнинг овози баландласа, мутойибаси, кулгуси ортса, ҳайбати озаяди. Шунинг учун мутойиба, кулгу меъёрида бўлиши лозим.

Ким тилини тийса, тойилишдан омонда бўлади. Кам гапирган одам кам хато қилади.

Кимнинг гапи кўпайса, хатоси ортади. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу “Жим турганимга бир марта надомат қилган бўлсам, гапирганимга кўп бора надомат қилдим” деганлар.

Ким ота-онасига оққ бўлса, унга ҳам болалари оққ бўлади. Чунки бу дунё қайтар дунё.

Ким намозини тарк этса, жаннати уни тарк этади.

Кимнинг тавозеси ошса, мартабаси ҳам ошади. Камтар одамни ҳамма яхши кўради, ҳурмат қилади.

Ким қариндошлари билан алоқани боғласа, азизлиги давом этади, умрига, молига барака ато этилади.

Ким улуғликни истаса, тунларни бедор ўтказсин. Уйқуни камайтириб, кўпроқ ибодат, илм билан машғул бўлсин.

Ким етимлар, бевалар ва мискинларга ёрдам қўлини чўзиш учун ҳаракат қилса, у Аллоҳ таолонинг йўлидаги мужоҳиддек, туни билан намоз ўқиб, кун бўйи рўза тутган кишидек бўлади.

Кимнинг хулқи гўзал бўлса, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” деб марҳамат қилган.

Ким етимни кафилликка олса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга жаннатда қўшни бўлади.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз”, дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилиб, орасини озроқ очиб кўрсатдилар,” дедилар.

Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти.

Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири закотдир..Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни билдиради.Закот берган кишининг давоми...

2462 15:30 / 30.12.2019
Олтинчи амалАллоҳ таолонинг яхшилигини, эҳсонини, ботиний ва зоҳирий неъматларини мушоҳада қилиш. Бу ҳам бандани Аллоҳ таолонинг муҳаббатига чорловчи давоми...

3130 11:30 / 29.01.2021
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай давоми...

3558 17:30 / 02.06.2020
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди. Расулуллоҳ давоми...

2375 15:16 / 29.04.2024