1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Зикр ғам-андуҳларни кетказади

17:00 / 08.03.2022 3062 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло сиз билан бизга руҳни поклашни, уни тарбиясига, қаровига алоҳида эътибор беришни амр қилган. Инсон жисмининг саломатлиги, қувватли ва фойдали бўлишида озуқа муҳим омил эканини ҳамма яхши билади. Шунингдек, руҳнинг озуқаси эса Аллоҳ таолонинг зикри билан бўлишини мўмин мусулмон инсон доим ёдда тутиши ва уларни айтиб юриши икки дунё саодатига мушарраф бўлишига сабаб бўлади. Қуйида зикрнинг самаралари ҳақида имконимиз борича санаб ўтамиз:

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

7. Зикр ризқни жалб қилади.

8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.

10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

14. Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.

15. У туфайли қалб тирик бўлади.

16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.

17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.

18. У хатоларни кетказиб, ювади.

19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.

20. Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.

21. Зикр сакина ва раҳматнинг тушишига сабабдир.

22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.

23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.

24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.

25. У зокирга Аллоҳ таолонинг сўровчиларга берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришига сабаб бўлади.

26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.

27. У жаннат экинидир.

28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.

29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишдан халос қилади.

30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.

31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.

32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.

33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.

34. Зикр қул озод этиш ва нафақалар қилишга тенгдир.

35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.

36. Қалбда бир қасоват бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса уни кетказа олмайди.

37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.

38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг салавотини жалб қилади.

39. Аллоҳ таоло зокирлар ила фаришталарига мақтанади.

40. Бардавом зикр қилувчи банда жаннатга кулган ҳолида киради.

41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилишга энг катта ёрдамдир.

42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.

43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовли бино қилишдан тўхтайдилар.

44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.

45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланади.

46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш мунофиқликдан омондир.

47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари «жаннат боғлари» деб номланади.

48. Йўлда, уйда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.

49. Зикр чеҳрага бу дунёда гўзалликни ва охиратда нурни ато қилади.

50. У банданинг Робби томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.

51. Зикрни бардавом қилиш нафл ишлар ўрнига ўтади.

52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло уни торчилик вақтида зикр қилади.

53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир...

Манбалар асосида ХуршидМаъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон бўлсин ёки бўлмасин барчага бирдек яхшилик қилиш Аллоҳ таоло гарчи Қорун алайҳилланаъга қарата айтган бўлса ҳам умумий тарзда биз бандаларга шундай давоми...

927 12:36 / 12.08.2025
Сиз масжидга бормасангиз ҳам сиздан бошқалар албатта бораверади. Сиз Қуръонни тарк қилсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади, ёдлайверади. Сиз Аллоҳдан давоми...

2339 11:23 / 26.11.2023
Ҳақиқатлар манбаи ваҳийдир.Аллоҳга исён қилган иблис қувилди. Унинг барча истаги оламлар Роббисининг қонунларига тескаридир. Қилмишлари эса исёндан давоми...

4179 12:00 / 25.08.2021
Ҳаёт жуда ғаройиб. Ҳеч нарсасиз келамиз. Сўнг ҳамма нарса учун курашамиз. Кейин ҳамма нарсани тарк этиб, ҳеч нарсасиз кетамиз. Нажиб Маҳфуз Ёмонлик қилиш давоми...

1488 10:16 / 03.04.2025