1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, обрўйимни Сенга топширдим

14:00 / 09.03.2022 5240 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, Абу Замзам ким?» деб сўрашди. Шунда у зот: «У ҳар тонг отганида:

اللهُمَّ قَدْ وَهَبْتُ نَفْسِي وَعِرْضِي لَكَ

«Аллоҳумма қод ваҳабту нафсий ва ъирзий лак» (Аллоҳим, мен нафсимни, обрўйимни Сенга топширдим), дер, бирор киши уни сўкса, у сўкмас, бирор киши унга зулм қилса, у зулм қилмас, бирор киши уни урса, у урмас эди», дедилар».

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила Уни покланг, Ғофир сураси, 55оят.

8888 17:04 / 31.01.2023
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб давоми...

1396 09:06 / 05.06.2025
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар .Лаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

1340 10:23 / 24.03.2025
Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса, .Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика, деб айтиши билан давоми...

3667 15:49 / 13.09.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021