1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қирқдан ошган биродаримга!

09:30 / 15.03.2022 3676 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга айтар сўзларим бор эди. Бугун «Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланаётганига ишонтиришнинг тўрт услуби» номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим.

Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз!

Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари.

Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай.

Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз.

Тан олинг, неча бор энди ҳаммаси яхши бўлади, деб бошлаган ишингиз баттар сизни муаммолар гирдобига итқитмоқда. Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз? Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди.

Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир.

Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея. Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз.

Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг.

Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу  бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим.

Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: «Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин», дейилади.

Қудсий асарларда келади: «Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен сендан ҳаё қиламан!»

Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз!

Мубашшир Аҳмад домланинг телеграм саҳифаларидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен ушбу мавъизани икки нарсага бағишлашни хоҳлайман. Шулардан бири ndash дуо ҳақидаги тушунчаларимизни бироз ислоҳ қилиш, уларни асл тушунчаларга кўра давоми...

5351 17:00 / 30.12.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Абу Умайр деган укаси бор эди. Араблар ёш болаларга ҳам куня бериб давоми...

1806 14:14 / 12.12.2025
Нафсимизни поклайдиган ва ахлоқимизни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан бири Қуръон тиловатидан сўнг энг афзал ибодат Аллоҳ таолонинг зикридир..Зикр, сўзи давоми...

3350 18:03 / 05.03.2020
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу .Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди,, деган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Уч нарса иймондандир давоми...

3550 13:30 / 06.06.2021