1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Кишиларга хушхабар бериш, савоб ишга қизиқтириш яхшилиги

17:00 / 15.03.2022 2834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кулгини камайтир. Зотан, кўп кулги қалбни ўлдиради», дедилар».

Шарҳ: Демак, беҳуда, ноўрин кулавериш инсоннинг қалбини ўлдирар экан, бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ноқулай ҳолатни бошқа халқлар ҳам маданиятсизлик ҳисоблайдилар. Зотан, ҳар бир нарса меъёрида бўлиши лозим.

Ислом меъёрдаги кулгини ман қилган эмас. «Мишкотул масобийҳ» номли китобда келтирилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қалбларидаги иймон тоғдан катта бўлса ҳам кулар эдилар», деганлар.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кулгини кўпайтирманглар, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг сал бошқачароқ шаклидир.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобаларининг олдига чиқдилар. Улар кулишиб, гаплашиб ўтиришарди. Шунда у зот:

«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар мен билган нарсани билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз», дедилар-да, қайтиб кетдилар. У қавмни йиғлатдилар.

Шунда Аллоҳ азза ва жалла ваҳий юбориб:

«Эй Муҳаммад! Нега бандаларимни ноумид қиласан?» деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб келиб:

«Хушнуд бўлинглар! Тўғри бўлинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан ўрганишимиз керак бўлган жиҳат шуки, одамларни ноумид қилиш, ҳадеб қўрқитавериш, салга «дўзахга тушасан, фалон бўласан», деявериш тўғри эмас экан.

Балки одамларга хушхабар бериб, енгиллик билан, уларни жаннатга, савобга қизиқтириб тарғиб қилиш керак экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қўрқитишга, ноумид қилишга оид гаплар билан кифояланганлари учун Аллоҳ таоло у зотни қайтиб бориб, саҳобаларга башорат берувчи гапларни ҳам айтишга амр қилди.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Али Тантовий раҳматуллоҳи алайҳ 20 асрнинг забардаст уламоларидан бўлиб, у кишининг қаламларига мансуб ибратли ҳикояни эътиборингизга ҳавола этамиз.Бир давоми...

2567 17:12 / 15.12.2022
. , . , . , . , . , . , . . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, давоми...

1763 14:31 / 20.06.2025
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

3957 11:30 / 02.07.2022
86. Бародан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, Ҳасан розияллоҳу анҳуни елкаларига кўтариб олиб .Аллоҳим Мен буни яхши кўраман, Сен ҳам яхши давоми...

4001 17:20 / 18.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021