1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Сиз иффатли бўлсангиз, улар ҳам иффатли бўлади

17:00 / 17.03.2022 3390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ал-бидая ван ниҳая» китобининг 11 чи жузида келтиради:

«Қози Юсуф ибн Яъқуб катта уламолардан эди. Аббосий халифалардан Мўътазид уни Басра, Восит ва Бағдоднинг шарқий томонларига қози қилиб қўйди. Қози Юсуф жуда эҳтиёткор ва адолатли киши эди. Ҳақ келганда ҳеч кимни аямас эди.

Бир куни унинг олдига халифанинг бир қули бошқа бир киши билан хусуматлашиб келди. У қул мутакаббирлик қилиб қозининг олдида ўзининг хусуматчиси билан бирга ўтиришдан бош тортди. Чунки унинг хусуматчиси оддий авомлардан эди. Қози унинг бу ишидан ғазабланиб деди:

- Менга бирорта савдогарни чақиринглар. Мен бу қулни сотиб юбориб пулини халифага юбораман!

Қозининг ходими келиб қулнинг қўлидан тутди. Сўнгра уни хусуматчисининг ёнида ўтиришга мажбурлади ва деди:

- Сенинг жойинг мана шу ер. Акс ҳолда сотиласан!

Мажлис тугагач қул халифанинг олдига бориб йиғлади. Мўътазид сўради:

- Сенга нима бўлди?

Қул бўлган воқеани айтиб қози уни сотмоқчи бўлганини халифага айтди.

Халифа деди:

- Аллоҳга қасамки, агар у сени сотиб юборганида мен унинг савдосини жоиз деб сени қайтариб олмаган бўлар эдим. Менинг олдимда хос кишилардан бўлишинг шариат мартабасини ва қозилик ҳукмини бекор қилмайди. Бу иккиси (яъни, шариат ва қозилик) султоннинг устунлари ва халқнинг барқарорлигидир!

Бу ҳикояни ўқиб қайси биридан ажабланишни ҳам билмайсиз. Қозининг ҳақ олдидаги журъатидан ва қулнинг халифанинг олдидаги обрўсини билиб туриб уни юзхотир қилмаганиданми, ёки қозининг ҳайбатини муҳофаза қилган, унинг давлатни муҳофаза қилишдаги ўрнини билган халифаданми?!

Халифа масалани қози билан ўзи ўртасидаги шахсий масала деб билмади. Балки қозини қўллаб-қувватлади. Қулининг устидан чиқарган қозининг ҳукмини эътироф қилди.

Қозиларнинг ҳурмат ва обрўсини фақатгина қозилар сақлашади. Адолатнинг юзидаги сувнинг тўқилишига фақатгина адолат аҳли сабаб бўлишади. Давлатнинг обрў ва ҳурматини давлат раҳбарлари ифода қилади.

Давлат раҳбари қозилик ишини барча инсонлардан юқори қўйса одамлар уни беҳурмат қилишга журъат қила олишмайди. Агар қонун фақирларга ишлаб, бой ва амалдорларга тиши ўтмаса инсонлар унақанги қонунга ҳурмат назари билан қарашмайди. Амирлар халқ учун ибратдирлар!

Ислом лашкарлари Кисронинг хазиналарини Мадинага олиб келишганида халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:

«Бу бойликларни қавм ишончли кишиларига олиб келди-я!» - дедилар. Яъни, шунча хазинага мусулмонлар хиёнат қилмасдан уни Мадинага олиб келди, демоқчи бўлдилар. Шунда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар:

«Эй мўминлар амири! Сиз иффатли бўлганингиз учун улар ҳам иффатли бўлишди. Агар сиз ҳокимиятда истаган ишингизни қилганингизда улар ҳам истаганларини қилишар эди!».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонга эҳтиром кўрсатиш нима дегани Шакшубҳасиз Қуръони Каримга кўрсатиладиган ҳақиқий эҳтиром уни кўп тиловат қилиш, уни пухта ёд олиш, оятларида келган давоми...

2684 21:07 / 01.01.2023
Пешинга яқин масжид тараф йўл олдим. Машинадан тушар эканман, атрофи оқ сурп билан ўралган тобутга кўзим тушди. Демак ёши катта инсон вафот этибди. .Биз давоми...

3767 13:15 / 13.10.2024
Бечора болажонларhellip Ўз хатоларимиз туфайли сизларни бунчалар жазоламасакБечора болажонлар... Ўзимизнинг камчиликларни деб сизларга бунчалар зулм давоми...

2587 13:00 / 03.11.2021
Молик ибн Назла розияллоху анху Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадиларndash Молинг давоми...

1566 09:20 / 07.12.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021