1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Охирги нуқта

11:30 / 18.03.2022 3707 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ҳижрат қилмоқчи эканлигини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:

- Ҳолингга вой бўлсин! Ҳижрат иши қийин. Сенинг туянг борми?

Аъробий деди:

- Ҳа!

- Унинг закотини берасанми?

- Ҳа!

- Уни бировларга бериб турасанми? (яъни, закотдан ташқари уни бировларга сутини соғиб ичиши ва бошқа нарсаларда ишлатиши учун бериб турасанми?)

- Ҳа!

- Унда қишлоқдан туриб амал қилавер. Аллоҳ таоло сенинг амалингни камайтириб қўймайди!

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди:

«Аъробий сўраган ҳижратдан мақсад, саҳрода аҳли-аёлини ташлаб Мадинада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшашдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аъробийларнинг ватанини соғинишини билганлари учун унинг бу ишга сабри етмаслигидан, бунинг ҳаққини адо қила олмаслигидан қўрқдилар!».

Бундан мақсад шуки, инсон уйида яшаса ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳижрат қилганнинг савобини олиши мумкин экан. Кишининг қаерда яшаши, ким билан яшаши муҳим эмас. Муҳими унинг нима қилиши, қандай ибодат қилиши ва унинг қалбининг қандай бўлишидир!

Мунофиқ Убай ибн Салулга Мадинада яшаши, бомдодни масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида ўқиши фойда бермади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўзи билан кўриш дунёдаги энг буюк хазина бўлсада, ўша пайтда араб саҳроларида яшаган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган қариялар ва кампирларга Мадинада яшамаганлиги зарар бермаган!

Инсон ўзининг солиҳлиги ёки бузуқлигини ўзи яшаб турган маконга боғламаслиги лозим. Тўғри, атроф-муҳит жуда муҳим. У инсонни тоатга ёки маъсиятга ундайди. Аммо савоб нафсга қарши курашишдадир!

Бу сайёрада шундай вақтлар бўлдики, ер юзида Аллоҳга фақатгина Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзлари Аллоҳга ибодат қилдилар. Мусо алайҳиссаломнинг вақтларида Фиръавннинг аъёнларидан бир киши иймонини яшириб Мусо алайҳиссаломни ҳимоя қилган эди!

Биз ўзимизнинг солиҳ ёки бузуқ бўлишимизни бирга яшайдиган кишиларга боғламаслигимиз керак. Фиръавн «Мен сизнинг олий роббингизман!», дер эди. унинг ёнидаги хонада хотини Осиё эса Аллоҳга сажда қилиб «Субҳана Роббиял аъла», дер эди. 

Азиз синглим! Турмуш ўртоғингиз қанчалар маъсиятга ботган бўлмасин, унинг гуноҳлари Фиръавннинг гуноҳ денгиз олдида бир томчидир. Тўғри, солиҳ эр хотинига тоатда ёрдамчи бўлади, аммо сизнинг гуноҳ қилишингиз учун осий эр сабабчи деб бирор киши айтган эмас. Баҳона қилманг!

Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Нуҳ алайҳиссаломнинг хонадонида кофира аёл бор эди. Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Лут алайҳиссаломнинг хонадонида ҳам кофира аёл бор эди. Бу аёллар икки буюк пайғамбарни тоатдан чалғита олмаган эди. Ҳатто тарихдаги энг машаққатли вазифа бўлмиш пайғамбарлик ва таблиғ вазифасидан ҳам чалғита олмаган эди!

Хотинингиз қанчалар ёмон хулқли  ва осий бўмасин, Нуҳ ва Лут алайҳиссаломларнинг хотинига ета олмайди. Куфрдан ўтадиган гуноҳ йўқ. Баҳона қилманг!

Тўғри, солиҳа хотин тоатга ёрдамчи бўлади. Аммо унинг нуқсони сизга ҳам нуқсонни мубоҳ қилади деб ким айтди?!

Охирги нуқта

Дунёдаги ҳар-бир оилада солиҳ ва осий бор. Осиёнинг золим эри бор эди. Нуҳ ва Лут алайҳиссаломларнинг кофира хотинлари бор эди. Иброҳим алайҳиссаломнинг кофир оталари бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Лаҳаб исмли амакилари бор эди. Аллоҳ таоло уни Қуръони Каримда ёмонлаган. Биз бошқаларни қариндошлари билан айбламаслигимиз лозим!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздор одамга жаноза ўқимаганлар деб эшитган эдим. Шу қанчалик рост Фирибгар давоми...

2114 15:00 / 18.11.2020
Савол Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладимиЖавоб Оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз давоми...

6206 10:00 / 13.05.2019
Ҳикоя қилинишича, Ҳинд диёрида сув сотадиган бир киши бор экан. Унинг елкасида бир катта асо бўлиб, асонинг икки томонига иккита катта пақир осиб олар экан. Узоқдан давоми...

3141 11:10 / 09.12.2020
Котиб Ибн Азҳар айтади .Ҳижрий 383 йили Бағдодда анчагача ёмғир ёғмай қўйди. Қози Исмоил ибн Ҳаммод намозгоҳга чиқиб, икки ракъат намоз ўқиди. Биринчи ракъатда Аъло давоми...

1634 08:00 / 08.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021