1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Макка фатҳидан ибрат

09:30 / 23.03.2022 4224 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Макка фатҳи куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асир тушган Қурайш жамоасидан «Эй Қурайш жамоаси, нима деб ўйлайсизлар, ҳозир сизларга қандай чора кўраман?» деб сўраганларида, улар «Яхши чора. Ахир сиз олийжаноб биродар ва олийжаноб биродарнинг ўғлисиз-ку!» дейишганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга озодлик бериб, кечирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига кўп озор берган Қурайш жамоасига ана шундай яхшилик қилганлар.

Бир киши оловда ётган илонни кўриб қолди ва уни қутқармоқчи бўлди. Илонни оловдан қутқарган ҳам эдики, илон унинг қўлини тишлаб олди. Киши оғриққа чидай олмай илонни отиб юборди. Илон оловга бориб тушди. Киши қилган ишидан афсусланди, илоннинг ўлимига мен сабабчи бўляпман деб ўйлади ва ўнгу сўлига қараб, бир узун темир топди. Илонни қутқариш учун ўшандан фойдаланди. Шундай қилиб, илонни оловдан қутқарди. Бу ҳолни кўриб турган бир киши ўша одамнинг ёнига келиб, сўради: «Илон сизни тишлаб олди-ку, яна қутқармоқчимисиз?» Шунда илонни қутқарган киши бундай деди: «Илоннинг табиати тишлаш. Лекин бу менинг меҳрибонлик, ёрдам бериш бўлган табиатимни ўзгартирмайди».

Сизга кимдир озор берса, инсонийлик табиатингизни ўзгартирманг. Бирорта одам сизга ёмонлик қилса, унга яхши муомала қилинг. Чунки яхшилик қилиш улкан шараф соҳиби бўлганларнинг сифатидир.

Аллоҳ таоло бизга барча жабҳаларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб яшашимизни насиб этсин! У Зот ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

2641 11:03 / 04.06.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан қайтаётиб саҳобаларга дедилар .Мадинада шундай кишилар борки, улар сиз қанча юрган бўлсангиз, қайси давоми...

1176 11:26 / 21.10.2025
Муомала илми хавф, ражо ndash умид, ризо, сидқ ва ихлос каби қалбнинг ҳолатларига оид илмдир. Бу илм ила Суфён Саврий, Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал давоми...

2368 16:00 / 11.07.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қўй сўйилди. Уни садақа қилиб юборишни буюрдилар. Сўнгра бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша давоми...

2210 09:01 / 06.10.2025