1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарё вилоятида «Шодмонхўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

18:02 / 25.03.2022 2851 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда масжидларнинг кетма-кет очилаётгани халқимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжиди очилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган «Шодмонхўжа» жомеъ масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилиб, илк жума намози жамоат билан адо этилди.

Маросимга муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб,  йиғилганларга жума мавиъзасини қилиб бердилар. Шу пайтгача бу масжид фақат маҳалла масжиди сифатида фаолият юритаётган эди. Эндиликда у жомеъ масжидга айлантирилди.

Муфтий ҳазратлари сўзи аввалида масжидларимиздаги қулайлик ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳақига дуо қилдилар.

«Шодмонхўжа» жомеъ масжиди биноси яқингача яроқсиз аҳволда бўлиб, намозхонларга бир қанча ноқулайликлар туғдирар эди. Шу боисдан маҳалла аҳли ва масжид маъмурияти билан келишилган ҳолда ўтган йилнинг июнь ойида масжидни қайта қуриш ишларини бошлаб юборишди. Маҳаллий аҳолининг кўмаги ва ҳашари билан масжид биноси қисқа фурсат – тўққиз ой мобайнида қайтадан бунёд этилди. Мингдан зиёд намозхонни сиғдира оладиган масжид замонавий қиёфага келтирилиб, намозхонлар учун барча шароитлар яратилди.

Таҳоратхоналар, масжид маъмурияти хоналари, кутубхоналар керакли жиҳозлар билан жиҳозланди. Иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бир қаторда замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилди. Масжид атрофларини кўкаламзорлаштириш учун замонавий суғориш тизимлари ташкил этилиб, арчалар экилди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида ҳам бундай хушхабарларни бардавом қилсин.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро бекатидан фоторепортажНоёб ва бетакрор меъморчилик санъатини ўзида жамлаган Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро давоми...

6127 06:18 / 16.07.2018
Ҳиндистонлик мусулмон Шиҳоб Чоттур ҳаж сафарини бажаришга интилиб, деярли 8640 км масофани пиёда босиб ўтиб Макка шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда aboutislam.net сайти хабар давоми...

2227 14:26 / 13.06.2023
Қозоғистон пойтахти Остонадаги Ҳазрат Султонrdquo жоме масжидида 160 дан зиёд муслиманинг диний саводхонлик курсини битириши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу давоми...

2578 10:14 / 20.02.2019
Жорий йилнинг 1522 март кунлари GRAND TA`LIMrdquo нодавлат таълим муассасаси Hilal Travelrdquo туристик ташкилоти билан ҳамкорликда Малайзия давлатига сафар ташкил этилгани давоми...

3278 11:17 / 26.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021