1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сўнгги пушаймон ўзингга душман

09:05 / 31.03.2022 4255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй Одам фарзанди!

Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди!

Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди!

Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди!

То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди!

Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Эй Одам фарзанди!

Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.

Эй Одам фарзанди!

Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.

Эй Одам фарзанди!

Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.

Эй Одам фарзанди!

Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!

Эй Одам фарзанди!

Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.

Эй Одам фарзанди!

Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.

Эй Одам фарзанди!

Ўлим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.

Эй Одам фарзанди!

Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.

Эй Одам фарзанди!

Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз» (Бақара сураси, 156-оят) дегин».

Имом Ғаззолий «Қирқ ҳадиси қудсий»дан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи кишилар истиғфор ҳақида айтилган фикрларни нотўғри тушуниб, инсон ҳар қанча гуноҳ ишларни қилса ҳам, уларнинг кечирилиши осон экан, деган хулосага келиши давоми...

6728 11:19 / 22.10.2018
Шаръий илм дегани mdash бу Ислом шариатига тааллуқли бўлган ибодатлар ва муомалатлар фиқҳи, Қуръони Карим тафсири илми, Ислом ақидаси илми, Набавий ҳадиси шариф давоми...

2665 18:30 / 22.03.2022
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2352 12:33 / 17.03.2024
Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб давоми...

2804 09:00 / 12.12.2023