1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон муждаси (биринчи қисм)

08:00 / 11.03.2025 3522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон имкониятлар ойи. Уни муносиб шаклда ўтказган кишига жуда кўп эшиклар очилади. Бу борада эса сизга ушбу тавсиялар асқотади деган умиддамиз:

1. Ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб бажариш, яъни ихлосли бўлиш.

2. Аллоҳ таолога тавба қилиш.

3. Янги чиққан ойни кўрганда дуо қилиш.

4. Иймон ва савоб умиди ила рўза тутиш.

5. Иймон ва савоб умиди ила кечаларини бедор ўтказиш.

6. Иймон ва савоб умидида Қадр кечасида бедор бўлиш.

7. Рамазоннинг охирги ўн кунида янада жидду жаҳд қилиш.

8. Умра қилиш.

9. Эътикофда ўтириш.

10. Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.

11. Қуръони Каримни тиловат қилиш.

12. Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатиш.

13. Аллоҳ таолони зикр қилиш.

14. Истиғфор айтиш.

15. Таҳоратни мукаммал адо этиш.

16. Таҳорат олгандан кейин шаҳодат калимасини айтиш.

17. Доимий таҳоратли бўлиб юриш.

18. Мисвок ишлатиш.

19. Таҳорат олгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.

20. Азонни эшитгандан кейин унинг дуосини ўқиш.

21. Азон ва иқомат орасида дуо қилиш.

22. Беш вақт намозни тўкис адо этиш.

(Давоми бор)

«Рамазон соғинчи» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 03-07/905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи якун топди, энди шу вақт оралиғида нималарни якка ва умумий тартибда ўрганганимиз ҳақида ўйлаш вақти келди ndash ҳар биримиз Абадий, Энг Олий, давоми...

5436 11:00 / 21.04.2023
Савол фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб Жавоб мусулмон эркагу аёл, балоғатга етганетмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, давоми...

9323 11:00 / 28.03.2025
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар.Эҳтимол, ўқувчиларга .одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган, давоми...

1930 14:07 / 23.03.2023
Папирос чекувчиларга айтамизки, бу балоданқутулишингиз учун Рамазон ойи ажойиб фурсатдир. Уни ташлашга Рамазон келмасидан олдин қасд қилинг, ниятингиз яхши давоми...

1916 14:00 / 29.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021