1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон муждаси (иккинчи қисм)

08:00 / 12.03.2025 3228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон имкониятлар ойи. Уни муносиб шаклда ўтказган кишига жуда кўп эшиклар очилади. Бу борада эса сизга ушбу тавсиялар асқотади деган умиддамиз:

23. Намозларни ўз вақтида адо этиш.

24. Хусусан, бомдод ва аср намозларининг вақтига янада риоя қилиш.

25. Жума намозларини адо этиш.

26. Жума куни дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларни ўрганиб, шу вақтларда дуо қилиш.

27. Жума куни Каҳф сурасини ўқиш.

28. Масжидга бориш.

29. Ҳарам масжидида ва Масжиди Набавийда намоз ўқиш.

30. Қубо масжидида намоз ўқиш. 

31. Доимо жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилиш.

32. Биринчи сафда намоз ўқишга интилиш.

33. Доим Зуҳо намозини адо этиш.

34. Кундалик ўқиб бориладиган суннат намозларини қолдирмаслик.

35. Нафл намозларни уйда адо этиш.

36. Кўп сажда қилиш.

37. Масжидда бомдод намозини ўқиб бўлгандан кейин ўз жойида қуёш чиққунча зикр қилиб ўтириш.

38. Жаноза намози ва дафн маросимига қатнашиш.

39. Ёш фарзандларни намоз ўқишга ўргатиш.

40. Ёшларни рўза тутишга ўргатиш.

41. Ҳар бир фарз намозидан кейин Аллоҳ таолони зикр қилиш.

42. Оғиз очишни кечиктирмаслик.

43. Оғизни шом намозидан аввал очиш.

44. Агар топилса, хурмо билан оғиз очиш.

45. Доимо ифторлик дуосини ўқиш.

46. Ифторлик пайтида дуо қилиш.

47. Бошқа пайтларда ҳам кўпроқ дуо қилиш.

48. Саҳарлик қилиш.

49. Овқат еб, ичимлик ичиб бўлгандан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтиш.

50. Закотни адо этиш. 

51. Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш.

52. Садақа бериш.

53. Бировларга ошкора қилмай садақа бериш.

54. Масжидлар қурилишига моддий ёки маънавий кўмак бериш.

55. Саломни кенг ёйиш ва мискину фақирларга таом едириш.

56. Йўлдан одамларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлаш.

57. Ота-онага яхшилик қилиш ва уларга итоат этиш.

58. Аёл киши эрига итоат этиши.

59. Ҳалолдан касб қилиш.

60. Аҳли оиланинг нафақасидан хабардор бўлиш.

61. Етим-есирлар ва мискину бечоралар нафақасидан хабардор бўлиш.

62. Етимни ўз кафиллигига олиб, унинг нафақасига қараш.

63. Етимнинг бошини силаб, унга меҳр-шафқат кўрсатиш.

(Давоми бор)

«Рамазон соғинчи» китобидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 03-07/905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон Аллоҳнинг каломи, ожиз қолдирувчи китоби ва Қиёматга қадар бандалар устидаги етук ҳужжатидир. Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рост давоми...

2628 17:01 / 20.04.2022
Аллоҳим, тутган рўзаларимизни, ўқиган Қуръонларимизни, зикру салавот, тасбеҳларимизни, таровеҳ намозларимизни қабул қилгин Бизга Ўзингнинг суҳбатингни насиб давоми...

465 20:32 / 22 февраль
Барчамиз ҳаётимиз давомида нимадир касаллик билан оғриганмиз, беморлик ҳақида хабаримиз бор. Шунинг учун ҳам баданимиз саломатлигига доимий тарзда эътибор давоми...

2308 15:20 / 21.03.2025
Ислом тарихида Рамазон ойида бир қатор муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган.1. Ваҳийнинг нозил бўла бошлаши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшга етганларида давоми...

3833 09:00 / 03.04.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021