1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Унутманг, сиз Ваҳҳоб зотдан сўраяпсиз

09:01 / 26.04.2022 4574 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Албатта Аллоҳ бандаси унга икки қўлини кўтариб дуо қилганда, уларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. шундай экан нега биз дуода сўрайдиган нарсаларимизнинг миқдорини ҳам кўтармаслигимиз керак. Пайғамбарларнинг дуода сўраган нарсалари нақадар юксак даражада бўлганини ўйлаб кўринг, улар Аллоҳдан банданинг наздида амри маҳол бўлган нарсаларни ҳам сўрар эдилар. Унинг қандай амалга ошишига парво қилмас эдилар. Нега дейсизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг Ваҳҳоб исмининг маъносини жуда яхши англар эдилар. Аллоҳнинг Набийси Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоларига эътибор беринг!

قَالَ رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّنْ بَعْدِي إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

«У: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб ҳиба-ҳадя берувчисан», – деди (Сод сураси, 35-оят)».

Бу дуодан сўнг натижа нима бўлди? Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга Пайғамбарлик, подшоҳлик, илм, ҳикмат ато этди, шамоллар, жинлар, қушлар, инсонлар, отлар ва ваҳший ҳайвонларни У зотга бўйсундириб қўйди.

Дуода тавозеъли бўлиш зуҳддан эмас. Аллоҳдан дунё сўраётганингизда ҳам, ҳимматни баланд қилиб сўранглар. Аллоҳдан охират неъматини сўраётганингизда ҳам ҳимматни баланд қилинг, У зотдан энг олий Фирдавсни сўранг, иккиланманг! Ўзингизни Фирдавс жаннатига муносиб эмасман деб ўйласангиз ҳам сўрайверинг. Ахир сизлар Ваҳҳоб зотдан сўраяпсизлар. Бу шундай ибодатки, кўпчилик уни унутган. Лекин Аллоҳ таоло Ўзига зорланиб, ҳамма нарсани Ўзидан сўрашимизни яхши кўради. Бу шундай ибодатки, унинг номи қўрқувларга тўла олам ичра турганингизда ҳам, келажакдан ҳавотирда бўлсангиз ҳам Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир. Аллоҳ таоло ҳақида қанчалик яхши гумонда бўлсак, бизга шу қадар кўп яхшилик келиб, ёмонлик биздан шунчалар узоқлашади. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинглар, Аллоҳ сизларга раҳм қилсин ва дуоларингизни ижобат қилсин»!

Доктор, даъватчи Абдураҳмон Ашмовий.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ислом қандай замонавий дунё барпо этди, асарида қуйидагилар келтирилади.Ўрта асрларда европаликлар учун ғусл қилиш черков томонидан тақиқланган эди. Токи давоми...

2375 12:25 / 24.11.2023
.Бугунги кун домлалари ундай, бугунги кун аҳли илмларининг аҳволи бундай, деб нотўғри ташвиқот қилиш ва уламоларни бадном қилиб юриш ҳозирги даврнинг бир модасига давоми...

3530 14:00 / 04.12.2020
Мен чекмайман, лекин чўнтагимда гугурт қутисини олиб юраман. Юрагим гуноҳга ботиб кетганда, гугуртни ёқиб, кафтимга қўяман ва кейин ўзимга шундай дейман .Aли, сен давоми...

3234 14:00 / 07.09.2021
.Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга 30 та китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик.Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом цивилизациясига давоми...

3498 21:01 / 18.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021