1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Эй Роббим, Ўзингнинг розилигинга эриштир!

17:00 / 26.04.2022 4109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Роббим! Ҳолимизга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамиз?!

Зотан, энг меҳрибон, раҳм-шафқатли Зот Ўзингсан!

Шу сабабли бизларни махлуқотларнинг гултожи – инсон қилиб яратдинг; сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилдинг; меҳрибон, мусулмон ота-онага фарзанд қилиб бердинг!

Аллоҳим, бизга раҳм қилдингки, ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғ-саломат вояга етдик! Ўзингни танитдинг, Ўзинггагина ибодат қиладиган, байтинг бўлмиш масжидларга талпинадиган қилиб қўйдинг! @@@

Яратган Эгам, бизларга раҳм қилганинг сабаб юракларимиз Сенинг ва Расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишқи билан урадиган бўлди, Каломинг – Қуръонга муҳаббатли қилдинг, уни севиб ўқийдиганлар сафига киргиздинг, дининг йўлида хизмат қилишни насиб этдинг, шу йўлда ғам чекадиган қилиб қўйдинг!

Эй Роббим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизларни Рамазонга етказдинг! Ундан жаннатни қўлга киритиб, тақвомизни мустаҳкамлаб, қалбларимизни ислоҳ қилиб чиқишимизни насиб эт!

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Билиб-билмай қанчадан-қанча гуноҳу маъсиятларга қўл урдик, бизни афву мағфират айла! Ҳолимизга Ўзинг раҳм қилмасанг, батаҳқиқ, залолатда қоламиз!

Аллоҳим, ота-оналаримиздан марҳаматингни аяма, бизларни жаннатингда жамулжам қил! Аҳлимиз, фарзандларимизни Ўзинг рози бўладиган ҳолда тарбия қилишимизга ёрдам бер! Бизларга раҳм қил, сўнгги нафасимизгача ҳақ йўлингда бўлайлик!

Эй Роббим, қиёмат куни ҳамма сарсон бўлиб турганда бизларга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шафоат қила олмайдилар! Ўша даҳшатли ҳолатда биздан раҳматингни аяма! Бизларга жаҳаннамни раво кўрма, бунга тоқат қила олмаймиз!

Эй Роббим, фақат Сенинг раҳматинг ила жаннатга кирамиз! Мақсадимиз – жамолингни кўриш, бу саодатга бизларни мушарраф айла, муносиб бандаларингдан қил!

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Ўзингнинг розилигинга эриштир!

«Рамазон соғинчи» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу йилги Рамазон мутлақо бошқача бўлишига қарор қилинг. У ҳаётингиздаги ўзгариш, бурилиш ва инқилоб нуқтаси бўлади, инша Аллоҳ. Бугун ният қилингки, эртага, инша давоми...

908 14:19 / 10 февраль
Илмий изланишлар натижасига кўра, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа хурмо экан. Айниқса, сув билан бирга ейилган хурмо рўзадор оғиз очгандаги энг афзал давоми...

3615 14:01 / 25.02.2025
Қани эди, таомдан тийилганимиздек, одамларга озор беришдан ҳам тийилсак. Қани эди, ифторда оғзимизни очганимиздек, фақирлар учун қалбимизни ҳам очсак ... Шайх Али Тантовий.

1556 12:58 / 15 февраль
Айтингчи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми Аслида уни қандай ўтказиш керак Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга давоми...

1816 13:38 / 11.03.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021