1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади

16:59 / 01.05.2022 2317 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 00:00 дан 07:00 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудлар транспортлар ҳаракати учун ёпилади:

Олмазор тумани:

«Имом Бухорий» масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Форобий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КҲАЙ чорраҳасигача;

«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани:

«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;

«Кох-ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

«Убай ибн Каъб» Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал-Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал-Хоразмий – Катта Қаъни чорраҳасигача;

«Катта Қозирабод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача;

«Шайх» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

Учтепа тумани:

«Абдуллоҳ ибн масъуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасигача;

«Ҳазрати Умар» масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:

«Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;

«Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Амир Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

«Усмон бин Мағзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Чўпонота чорраҳасигача.

Яшнобод тумани:

«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:

«Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – «Қўйлиқ» бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача.

Сергели тумани:

«Қуддус Шариф» масжиди олдидаги Қипчоқ куўчаси — Янги Сергели — Қипчоқ чорраҳасидан Қипчоқ — Хонобод чорраҳасигача.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланади. Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Ушбу автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар фуқароларга хизмат кўрсатади.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Спутник хабарига кўра, Москва вилояти муфтийси ва Россия муфтийлар кенгаши вицепрезиденти Розен Аббосов қуйидаги баёнотни берди .Биз рус зиёратчилари учун Умра давоми...

1982 13:41 / 10.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармониХалқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода давоми...

5107 12:02 / 17.08.2018
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг расмий сайтида Мьяманинг Аракан минтақасида истиқомат қиладиган мусулмонларга қарши яна қайтадан бошланган ҳарбий давоми...

2480 13:30 / 17.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан давлатимиз давоми...

1003 18:57 / 07.12.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021