1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл!

09:51 / 12.05.2022 3601 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Шинқитий ўғлига деди: «Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати турибди. Унда хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлгин, чунки сенга: «Ўқи ва кўтарилиб боравер» дейилади.

«Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл. Дўстларинг ила одоб билан, оиланг билан эса меҳринг билан, аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин. Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл, нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл. Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор. Барча нарса, агар уни иккига бўладиган бўлсанг, камаяди. Илло, саодат, бахтиёрлик ундай эмас. У бошқалар билан бўлишсанггина кўпайди, ортади».

Манба: arabic.uz

Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади. Зеро, .ишқ, сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, .меҳр, сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқ.

4602 06:00 / 03.09.2018
Истиғфорни кўпайтиринглар Қанчаданқанча истиғфорлар мусибатнинг мукофотга айланишига сабаб бўлган.

2417 11:08 / 01.12.2018
Энг катта даҳшат кунларнинг тез ўтишидир.

3554 21:40 / 24.10.2017
Бир киши имом Шофеъийнинг ҳузурларига келиб, .Фалон киши сизни ёмонлади,, деди. Шунда имом Шофеъий .Рост гапирган бўлсанг, чақимчи экансан. Ёлғон гапирган бўлсанг, давоми...

2186 12:13 / 20.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021