1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Таниб олинг

11:00 / 14.05.2022 4815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлнинг қандайлиги эри фақир бўлиб қолганда билинади.

Эрнинг қандайлиги, хотини касал бўлиб қолганда билинади.

Ака-укаларнинг қандайлиги, мерос тақсимланаётганда билинади.

Дўстнинг қандайлиги, бошга ташвиш тушганда, машаққат пайтида билинади.

Мўминнинг қанақалиги, бошига синов келганда билинади.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида бир киши зикр қилинганди, бошқаси уни мақтади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолингга вой бўлсин! Биродарингнинг бўйнини синдирдинг», – дея бир неча марта такрорлаб, – «Агар сизлардан бирингиз мақташдан бошқа йўл топа олмаса ва у (мақталаётган киши) шундай бўлиб кўринса, «Уни шунақа деб ўйлайман. Ҳисоби эса Аллоҳгадир (асли қандайлигини Аллоҳ билувчироқдир)», десин. Ҳеч кимни Аллоҳнинг олдида (қатъий) оқламасин», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир киши бировни мақтаётганини эшитдилар ва ундан «Ўша одам билан бирга сафар қилдингми?» деб сўрадилар. У «Йўқ» деди. «Ўша одамга аралашиб, у билан олди-берди қилдингми» деб сўрадилар. У яна «Йўқ» деб жавоб берди. Шунда Ҳазрати Умар «Ундан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сен у одамни танимас экансан» дедилар.

Баъзан бирор кишини ўрганмай, синамай туриб, уни мақтаб юборамиз. Мақтов ҳам гувоҳликнинг бир кўриниши.

Сафарга чиқиш, пул олди-бердиси қилиш, бирга яшаш каби ҳолатларда биз мақтаб юрган кишиларнинг асли қандайлиги фош бўлади.

Хуллас, бирор кишини мақташга қизиқмаслик, бордию мақтагингиз келса, кўзингизга яхши одам бўлиб кўринса, унда юқоридаги ҳадисдаги гапни айтиш керак.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ер юзида Ўзига халифа қилиб Одам алайҳиссаломни яратди. Унинг наслидан тарқаган зурриётларга икки йўлдан бирини танлаш ихтиёрини берди. давоми...

5004 10:13 / 17.10.2017
.Бирр, сўзи луғатда яхшиликнинг барча турларини ўз ичига олган.Уламо аҳли .бирр,нинг таърифида турли ибораларни айтганлар. Биз ана шулардан жамловчироқ бир давоми...

5985 19:32 / 10.09.2017
Маккада Каъбанинг шарқий бурчагида жойлашган ва мусулмонлар муқаддас деб биладиган ҲажарулАсвад тоши Қора тош бир марта ўғирлаб кетилган ва Маккада нақ 23 йил давоми...

14449 12:36 / 13.09.2018
Бугун сизларга кўпчилик танимайдиган бир инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Унинг асл исми Леопольд Вайс. У 1900 йилда АвстрияВенгрия империясида туғилган давоми...

2273 18:06 / 05.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021