1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказига халқаро форум меҳмонлари ташриф буюрди

16:19 / 17.05.2022 1831 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида қатнашиш учун кўплаб хориж мамлакатларидан мартабали меҳмонлар ташриф буюришган.

Нуфузли форум доирасида хорижлик меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини айланишмоқда.

Бугун, 17 май кунининг биринчи ярмида Нигерия Аргуну штати амири Элҳаж Самоил Муҳаммад Мера жаноблари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш жараёнларини кўздан кечириш учун ташриф буюрди.

Меҳмонга Марказ директори Шоазим Миноваров ва Диний идора раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековлар ҳамроҳлик қилишди.

Меҳмон муҳташам бинонинг ташқи ва ички безаклари, уларга Қуръон оятлари ва ҳадислар билан ёзилган равоқ, эшиклар ва дарвозалар, музей қисмидаги намуна ҳудуд билан танишиб, қуйидаги фикрларни чуқур ҳаяжон ила билдирди:

– Ушбу салобатли бинога Ислом дини нима эканини билмаётганларни, албатта, олиб келиш керак. Мен Ўзбекистон Раҳбарининг Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлайман. Марказ ишга тушгач, у бутун дунё мусулмонлари учун маърифий зиёратгоҳга айланади. Марказ очилиш жараёнига, албатта, Нигерия султони билан келамиз, иншоаллоҳ. Олам ривожига шунча ҳисса қўшган аждодлар билан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди”, деди нигериялик меҳмон.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Марказга Гана Республикаси собиқ бош имоми, элчи Умар Санда Аҳмад ҳам ташриф буюрди. У кишига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Фирдавс ... ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамрохлик қилишди.

Меҳмоннинг айтишича, муқаддам Ўзбекистон ҳақида деярли ҳеч нарса билмаган. Икки кун давомида Ўзбекистон тарихи, маданияти, салоҳияти, айниқса, охирги йиллардаги ўзгаришлар тўғрисида чуқур маълумотга эга бўлгани ва бундан жуда ҳайратдалигини яширмади.

Ташриф давомида Элчи Умар Сандага Марказ фаолияти, улуғ аждодларимиз қолдирган бой илмий мерос ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳмон катта орзу ва ҳавас билан шундай бой илмий салоҳиятли Марказ билан ҳамкорлик қилишдан боши осмонга этишини айтиб, қабул ва эҳтиром учун ташаккур билдирди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 20202021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда давоми...

2234 10:13 / 11.06.2020
.Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрия акциялари амалга оширилмоқда. Ушбу акция ва тадбирлар орасида диний таълим муассасалари устоз ва давоми...

2091 15:30 / 17.09.2019
Аввал хабар берганимиздек, айни дамда юртимиз ҳожилари Арафот майдонида бўлиб туришибди. Ҳадислардан маълумки, бу кун Арафотда қилинган дуолар мустажоб бўлади. давоми...

4513 15:01 / 20.08.2018
Япония Темир йўллари компанияси мусулмонлар учун ҳалол озиқовқатлар билан таъминланган 7000 та хусусий сайёҳлик объектларини ўз ичига олган йўл хатирасини ишлаб давоми...

2620 14:09 / 19.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021