1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Тонгда ва кеч кирганда зикр қилинадиган дуо

12:00 / 31.05.2022 4662 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса:

أَمْسَيْنَا وَاَمْسَي الْمُلْكُ للهِ وَالحَمْدُ للهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَي كُلُّ شَيْءٍ قَدِيرٌ رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ الليْلَةِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ الليْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكَسَلِ وَالْهَرَمِ وَسُوءِ الكِبَرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي القَبْرِ

«Амсайна ва амсал мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳи Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Робби ас`алука хойро ма фий ҳазиҳил лайлати ва хойро ма баъдаҳа ва аъузу бика мин шарри ма фий ҳазиҳил лайлати ва шарри ма баъдаҳа, робби аъузу бика минал касали валҳароми ва су`ул кибар. Аъузу бика мин ъазабин фин нари ва ъазабин фил қобр», деб айтар эдилар.

Агар тонг отса: «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ», деб, қолганини ўшандай давом эттирардилар.

Маъноси: Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргизди. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир. Мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сендан бу кечанинг яхшиликларини ва ундан кейинги яхшиликларни сўрайман. Бу кечанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги кечанинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан, жуда қариб кетишдан ва кибрликни ёмонидан паноҳ тилайман. Яна дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман.

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Анвар Аҳмад таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир ёмғирли ва қопқоронғу кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1849 05:58 / 18.11.2025
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

3278 18:22 / 09.08.2023
. , . . Саъд розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси .Лаа илааҳа давоми...

1278 06:10 / 09.12.2025
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бирор янги кийим кийиб, .Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва давоми...

19566 07:48 / 25.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021