1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ташриф буюрдилар

15:00 / 02.06.2022 1842 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2 июнь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳамда Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари иштирокида учрашув уюштирилди. Учрашувда Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид «Қорилар силсиласи ва Қуръон ёдлаш услублари» мавзусида суҳбат қилиб бердилар. Жумладан, илм олиш ва унинг фазилатлари, Қуръон ёдлаш, Қуръоннинг мусулмон банда устидаги ҳақлари борасида маълумотлар берилди ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илм ва талабаларга бўлган эътиборлари ҳақида ибратли сўзлари ёдга олинди.

Суҳбат давомида таълим муассасасининг 2 босқич талабаси Боборахматов Абдулбоситнинг қисқа фурсатда, деярли тўрт ой давомида Қуръони Каримни тўлиқ ёдлагани эътироф этилиб, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан Мусҳаф совға қилиниб, муассаса раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Таълим муассасаси раҳбари Шукрулло Умаров Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан таржима ва нашр қилинган китобларидан совға қилди.

Учрашув сўнгида таълим маскани ва илмий тадқиқот маркази фаолиятига ҳайрли дуолар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

1211 20:55 / 12.06.2025
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

2659 19:29 / 02.03.2020
Малайзиянинг Путражая шаҳрида жойлашган Путра масжиди оч пушти рангга эга бўлгани учун ноёб ибодат жойи ва қисман муҳим сайёҳлик маскани ҳисобланади. Бинонинг давоми...

2260 09:30 / 08.04.2021
ШимолийШарқий университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 13,500 ҳайвонлар учун бошпана мавжуд, бироқ оиладаги зўравонлик қурбонлари учун эса атиги 1,887 давоми...

2092 08:58 / 21.12.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021