1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Тошкентдаги зиёратгоҳларга ташриф буюришди

19:30 / 11.06.2022 1945 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, диёримизнинг машҳур шайхлари, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Бугун меҳмонлар Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, зиёратларини Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасидан бошладилар ва у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар.

Уламоларнинг кейинги ташрифлари Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти бўлди. Шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг ташрифлари ўқув юрти мударрислари ва талабаларни хушнуд этиб, улар билан илмий-маърифий суҳбатлар ўтказдилар. Суҳбатда илм-толибларига талаби илм борасида қимматли маслаҳатлар ҳамда кўрсатмалар берилди. Учрашув сўнгида барча устоз ва талабалар ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Сўнгра уламолар «Hilol-Nashr» нашриётининг босмахонасига ташриф буюриб, у ердаги ишлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Хабарингиз бор, бугун, 2022 йил, 11 июнь куни Мусҳафнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди. Шу муносабат билан азиз меҳмонларимиз нашриётнинг бош дўконига келдилар. Улар нашриёт дўконида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий мерослари билан танишиб, Мусҳафнинг янги нашри халқимизга хайрли ва баракотли бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

Сўнгра уламолар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида пешин намозини адо этиб, Қуръони Карим тиловатидан сўнг, жамоат билан бирга муборак дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Янги Зелландия пойтахти Веллингтондаги марказий кутубхона шаҳарнинг ҳужжатлаштириш архив марказига кўчирилади. Бу ҳақда Newsie ахборот портали ва IQNA хабар беради. давоми...

2709 15:05 / 24.06.2019
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

2854 14:20 / 11.12.2018
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Чеченистон Республикаси муфтийси ўринбосари Арби Жафаров, муфтий ўринбосари ёрдамчиси Асхаб Кайсаров, Веденский давоми...

1167 16:19 / 09.08.2024
Қувайт марказида жойлашган Халқаро исломий хайрия уюшмаси томонидан Қуръони каримни ёдлашга қаратилган АлШафиъ лойиҳаси дунёдаги турли мамлакатларда амалга давоми...

1936 11:10 / 16.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021