1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

GRAND мактабида тадбир бўлиб ўтди

16:00 / 14.06.2022 3187 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 14 июнь куни GRAND мактабида тадбир бўлиб ўтди. Тошкентнинг Ҳувайдо маҳалласида янги ўқув йилидан иш бошлаши режалаштирилаётган мактабга устоз, домлалар таклиф этилиб, дастурхон безатилди.

Айни дамда таълимга бўлаётган юксак эътибор натижасида муассаса нодавлат ўқув муассасалари билан бирга, 2022 йилда хусусий ўрта мактаб - GRAND мактаби ва нодавлат ОТМ – Янги аср университети фаолиятини йўлга қўймоқда.

Ушбу сабаблар билан маъмурият меҳмонлар эътиборига янги таълим масканлари тақдимотини ҳам ўтказди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Маҳалла фаоллари ва отахонлар дуо қилишди. Маросим мактаб таъсисчилари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, маъмурият вакиллари, ходимлар иштирокида бўлиб ўтди.

 

Муассаса бош раҳбари Музаффар Саттиев тадбирни кириш сўзи билан бошлади. Ушбу мактабнинг очиш нияти бир неча йиллик режа, мақсад бўлгани, айни шу кунларда ушбу хайрли иш амалга ошиб, насиб бўлаётгани, ушбу таълим лойиҳасининг бош муаллифи, ўз вақтида зарур тавсия ва кўрсатмалар берган, дуолар қилган зот фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бўлганларини эслаб ўтди.

GRAND TA‘LIM НТМ бугунга келиб республикада 15та филиал билан иш олиб бораётгани, асосан хорижий тилларга ихтисослашгани ва бугунги кунда 200дан ортиқ улкан педагоглар жамоаси билан таълим соҳасида иш олиб бораётганини сўзлаб ўтди.

Сўнгра Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов сўз олиб, бугунги кунда нафақат юртимизда балки, бутун дунёда таълимнинг аҳамияти ўта муҳим даражага кўтарилгани, ушбу савобли ишни амалга ошириш, фарзандларимизни билимли, одобли қилиб тарбиялаш, ўқитиш нечоғлик долзарб бўлиб турганини таъкидлади. Сўзи якунида устоз GRAND мактабига келгусида муваффақиятлар ва хайрли бошланишлар тилаб хайрли дуолар қилинди.

Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Эшон Бобохонов кўчаси.

Телефон: 99 9052992

Мўлжал: «Абу Даби» турар-жой комплекси.

Манба: @grandtalim

@grandmaktab

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов давоми...

2351 11:31 / 02.02.2022
АҚШ Вакиллар палатасининг биринчи муслима аъзоси, сиёсатчи Илҳан Омарга ўлим билан таҳдид солган НьюЙорклик 55 ёшли Патрик Карлинео 250 минг АҚШ доллари миқдорида давоми...

3338 12:40 / 09.04.2019
Жорий йилнинг 2829 май кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро давлат университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Маданият давоми...

2489 10:30 / 28.05.2020
Иқтибос .Банданинг ҳоли тўртдир. Бешинчиси бўлмас. Улар неъмат, синов, тоат ва маъсият. Агар неъматда бўлсанг, сендан Ҳақнинг тақозоси шукрдир. Агар синовда давоми...

2341 16:50 / 25.10.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021