1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ким сенга яхшилик қилса сени қул қилибди

17:00 / 24.06.2022 3637 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёзувчи Аҳмад ибн Юсуф Котиб ўзининг «Мукофот ва гўзал оқибат» номли ажойиб китобида айтади:

«Абу Ҳабиб ал-Муқриънинг аҳволи танг бўлиб қолди. Унинг қўлида фақатгина бир жорияси билан уйи қолди холос. У уйини минг динорга сотди. Пулни жориянинг белига боғлаб Макка томон йўлга чиқди. Улар бир маконга боришса жория чодир ичини ковлаб пулни ерга кўмиб қўяр эди. Яна юришса ерни ковлаб пулни олар эди. Бир сафар жория пулни олишни унутди. Фақатгина Макка тепаликларига етиб боришганда пулни олмагани ёдига тушди  Абу Ҳабибнинг кўзига дунё қоронғу бўлди. Дарҳол охирги чодир қурган жойга қайтиб борди. Қидириб ҳеч нарса топа олмади. Ўша ерда бир бола қўй боқиб юрган эди. Бола Абу Ҳабибдан сўради:

- Амаки, нима қидираяпсиз?

- Ерга бир нарса омонат қўйган эдим. Ўшани қидираяпман!

- Менга унинг сифатини айтинг.

- Қизил ҳамён. Ичида минг динор бор.

- Топиб берсам менга нима берасиз?

- Ярмини бераман!

Бола ҳамённи чиқариб берди ва деди:

- Мана ҳамёнингиз. Сиз бунга ҳақлисиз. Мен эса омонатимни пулга сотмайман!

Абу Ҳабиб сўради:

- Сен ҳурмисан ёки қулмисан?

- Мен мана шу қавмнинг саййидининг қулиман!

Абу Ҳабиб ўша жойнинг саййидининг олдига борди ва қулини қўйлари билан бирга сотишини сўради. Мақсади қулни озод қилиб қўйларни унга ҳадя қилиш эканлигини  айтди. Қавмнинг саййиди сўради:

- Нега бундай қилаяпсан?

Абу Ҳабиб унга бўлган воқеани айтиб берди. Қавмнинг саййиди  деди:

- Сен қулимнинг биргина яхшилиги учун унга яхшилик қилмоқчисан. У менга ҳар куни яхшилик қилади. Нега мен унга яхшилик қилмаслигим керак?! Аллоҳ сенинг молингга барака берсин. Сен молга муҳтожсан. Қулим Аллоҳ розилиги учун озоддир. Қўйлар ҳам унга!

Аслида яхшиликни қайтаришингиз шарт эмас. Аммо яхшиликни билмаслигингиз айбдир. Одатда яхшилик қиладиганлар уни қайтаришингизни исташмайди. Аммо нонкўрлик қилиш уларнинг қалбини оғритади.

Аслзода инсонга яхшилик қилинса у уйғоқ ва огоҳ ҳолда қолаверади. Яхшиликни қайтариш фурсатини кутади. Арабларда чиройли гап бор:

«Ким сенга яхшилик қилса сени қул қилибди!».

Абул Фатҳ Бустий айтади:

«Инсонларга яхшилик қилсанг уларнинг қалбини қул қиласан. Зеро, эҳсон инсонни қул қилади!».

Бойлик пулнинг кўплигида эмас, кўзнинг тўқлигидадир. Қаноат кўз ва қалбда бўлади, чўнтак ва ҳамёнда эмас. Баъзи фақирлар шунақанги шукр қилувчи бўладики, уларга Қоруннинг моли берилганмикан деб ўйлаб қоласан. Баъзи бойлар шунақанги шикоят қиладики, ейишга бир бурда нони бўлмаса керак деб ўйлаб қоласан.

Баъзи фақирлар бир сумка пул топиб олсада уни эгасига қайтариш фикрида юради. Омонатини пулга сотмайди.

Баъзи бойлар эса дори ва овқатни ҳам монополия қилганини кўрасан. Одамларнинг  ўлишини унга қизиғи йўқ. Унинг пули кўпайса бўлди.

Шуни унутмаслигимиз керакки, ҳамма фақир ҳам сабрли, қаноатли, шукрли бўлавермайди. Худди шунингдек, ҳамма бойлар ҳам очкўз ва қаноатсиз бўлавермайди.

Аммо фақирликнинг ёнида қаноат бўлса бу гўзал бўлади!

Абдулқодир Полвонов

 

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Яқинда сайтлардан бирида француз императори Наполеоннинг мусулмон бўлгани ҳақидаги бир маълумот ўқиб қолдим. Шу гапларда асос бормиМаҳмуд Ҳайдаров Навоий давоми...

5003 18:34 / 29.09.2020
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Бу улкан ҳақиқат Қуръони каримда кўп марта таъкидланган. Жумладан Аллоҳ таоло .Аъроф, сурасида давоми...

3625 19:27 / 02.06.2020
Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда фиқҳ илмини ўрганиш, ўтган буюк фақиҳларимиз қолдирган улкан илмий меросдан унумли давоми...

2190 15:07 / 22.06.2019
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар, икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсинҲозирги давоми...

8696 12:20 / 22.05.2013
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021