1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol-nashr» муҳаррири, устоз Эркин Малик «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирландилар

14:29 / 27.06.2022 2051 pdf Ўқиш режими + -

27 июнь куни юртимизда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» кенг нишонланади. Шу кун муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини йўллаб, соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқ ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, юртдаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Тақдирланганлар орасида «Hilol-nashr» нашриёт матбааси муҳаррири, устоз Эркин Маликнинг ҳам борлиги жуда қувонарли. Қатор китоблар муаллифи, шу билан бир қаторда ёшларимизга ҳам илм-маърифат йўлида устозлик қилиб келаётган Эркин Малик «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирландилар.
Биз ҳам барча ижодкорларни «27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан самимий муборакбод этиб, чексиз ҳурмат ва энг эзгу тилакларимизни билдириб қоламиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тина Раҳимий ўтган ҳафта Англиянинг Бирмингем шаҳрида бошланган Ҳамдўстлик ўйинларида Австралия шарафини ҳимоя қилган биринчи мусулмон аёл боксчи бўлгач, давоми...

2657 10:00 / 07.08.2022
Маълумки, жорий йилнинг 1 июн куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига давоми...

2189 14:30 / 02.06.2021
Президент ташаббуси билан қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида Қуръон зали экспозициясини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда уни керакли контент давоми...

1100 16:52 / 31.03.2025
Бугун, 2 август куни Миср Араб Республикасида улуғ устозлардан таҳсил олган, туркиялик машҳур қори, шайх Ризо Гунай .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ давоми...

1511 18:47 / 02.08.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021