1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул Таълим ва Тарбия Академияси 2022-2023 ўқув йиллари учун қабул бошланганини эълон қилади

19:36 / 05.07.2022 3527 pdf Ўқиш режими + -

Академия араб тили, шаръий илмлар ва замонавий касбларга ихтисослашган бўлиб Истанбул шаҳрида жойлашган.
  Академия Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг тузиб кетган ёллари бойича фарзанд ва шогирдлари, Ўзбекистоннинг катта уламолари томонидан асос солинган.

  Академия 5 йиллик бўлиб, биринчи курсда талабалар араб тилида бемалол ёзиш, ўқиш ва таржима қилиш салоҳиятига эга бўладилар. Талабалар бу малакаларни ҳосил қилгач иккинчи курсдан шаърий илмларни ўрганишга киришадилар.

  Биринчи курсга кириш учун араб тили кўникмалари шарт қилинмайди.

  Талаба асосий фундаментал билимларни яхши ва ишончли ўзлаштириши учун биринчи ва иккинчи курсларда дарслар фақат ўзбек тилида олиб борилади. Учинчи курсдан бошлаб эса юзда-юз араб устоз-шайхлар дарс беришни бошлайдилар.

  4 йиллик шаръий илмлар даврида Мотурудий ақидаси ва Ҳанафий фиқҳида мўътабар деб билинган барча китобларни ўқиб тугатадилар.

  4 йиллик олий таълимдан сўнг 3 йиллик мутахассислик йўналишлари ҳам ташкил қилинган. Мутахассислик йўналишида ўқиш истагида бўлган талабалар 3 йил давомида ўзлари танлаган соҳаларини етук олим-мутахассиси бўлиб етишиб чиқадилар.

  Дарслар ҳафтанинг олти куни 5 соатдан бўлиб, ўқувчи кунлик дарсларни яхши ўзлаштириши учун ҳар куни 2 соатлик тўгарак дарслар ташкил этилган. Тўгарак дарсларда ўқувчилар кунлик дарсларни мустаҳкамлаб, уйга вазифаларни устоз назоратида тайёрлайдилар.

  Йиллик контракт тўлови 2250$ни ташкил этади. Иккига бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш:

  Иқома(Туркияда яшаш учун ҳужжат) билан муаммо бўлмайди
  Ўқувчилар барча шароитларга эга ётоқхона билан таъминланади;
  Эрталабки нонушта ва икки маҳал овқат;
  Талабанинг ижтимоий ҳолати инобатга олиниб, 75% гача грант белгиланади.
  Академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабалар ойлик стипендияга эга бўладилар.
  Академияни юқори кўрсаткичлар билан битирган талабалар иш билан таъминланадилар.

  Қабул 1чи ва 2чи курслар учун бўлиб, ўқувчилар имтиҳон асосида сараланиб олинади.
Фарзандингиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек дунё тан олган буюк олим бўлишини хоҳлайсизми?

Унда ҳозироқ рўйхатдан ўтинг, жойлар сони чегараланган.

https://beacons.ai/akademiya

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 3 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1708 19:25 / 03.11.2022
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча даҳасидаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжидида узоқ йиллар имомхатиб сифатида динимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган устоз давоми...

2199 14:32 / 25.08.2022
Азиз юртдошларЮртимиз мўминмусулмонлари ва бутун халқимизни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём ndash Рамазон ҳайити билан давоми...

5399 22:48 / 12.05.2021
2023 йилнинг .Энг яхши таълим сифати, мукофотига Ғарбий Африка мактаблари ичидан Нигериянинг Лагос шаҳрида жойлашган Ислом мактаби сазовор бўлди. Мусулмон болалар давоми...

1631 18:13 / 19.09.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021