1447 йил 27 зулҳижжа | 2026 йил 13 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қурбон ҳайити арафасида буни билиб олайлик!

17:00 / 06.07.2022 3715 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон дўстлари, танишлари ёки оила аъзолари даврасида ўтирганда, қурбонлик қилиш учун сотиб олган ҳайвонининг нархини айтмайди, «Жонзотни қимматга олдим» деб малолланмайди. Чунки у қурбонликни Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида адо этади. Аллоҳ таоло у банданинг ҳар бир айтган, айтаётган ва айтадиган гапларини билиб, эшитиб турибди. Шунинг учун мусулмон киши қурбонлик учун жониворни чин қалбдан, малолланмай, «қиммат экан» демай сотиб олиши ва ихлосу ҳиммат билан қурбонлик қилиши лозим. 

Валиллаҳил масалул аълаа. (Энг олий мисол Аллоҳникидир). 

Уйингизга бир меҳмон келса, унинг олдига қўйиш учун дўкондан гўшт олиб келсангиз, аёлингизга «гўшт қиммат бўлиб кетибди» десангиз, бу гапни меҳмон эшитиб қолса, қандай ноқулай ҳолат бўлишини тасаввур қилиш қийинмас. 

Шунинг учун қурбонликка соғлом, бақувват, семиз, бозорнинг энг олди жонлиғини сотиб олишга ҳаракат қилишимиз, нархига асло парво қилмаслигимиз керак.

Бизнинг қимматга сотиб олган жонлиғимизнинг гўшти ҳам, қони ҳам Роббимизга етиб бормайди. У Зотга бизнинг қалбимиздаги тақвоимиз етиб боради, шу ҳақиқатни унутмаслигимиз шарт!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Яхшилик қилувчиларга башорат бер» (Ҳаж сураси, 37-оят).

Биродарлар, опа-сингиллар! 

Қурбонлик мавсуми яқинлашганда ижтимоий тармоқларда эчки, қуй, мол, туя кабиларни қурбонлик қилишга алоқадор истеҳзоли постлар, изоҳлар, расмлар кўпаяди. Бундай қилишдан сақланишимиз, улуғ бир ибодатни масхара қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Зеро, қурбонликка тайёрланган жонлиқ Аллоҳ таолонинг шиорларидан ҳисобланади. 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: 

«Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят). 

Изоҳ: «Нишоналар» деб таржима қилинган cўз оятда «шаъааир» деб келган. У «шаъийра» сўзининг кўплик шакли бўлиб, шиор, нишон, белги, аломат маъноларини билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаъааируллоҳ» (Аллоҳнинг шиорлари) дейилса, Аллоҳнинг дини, Ислом шон-шавкатининг аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. Хусусан, ушбу ояти каримада бу сўз тагида қурбонликка сўйиладиган жониворлар кўзда тутилмоқда.

Аллоҳ таоло барчамизни ихлос ва муҳаббат билан чин қалбдан қурбонлик қиладиган бандаларидан айласин! 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобаларнинг ҳаёти чексиз ҳайратларга бойда. Бекорга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни .Йўлчи юлдуз, демаганлар. Кеча Усмон ибн Мазъуннинг давоми...

1647 14:39 / 05.05.2025
Ўнинчи амалБанда ўзининг қалби билан Аллоҳ таолонинг ўртасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай сабабдан узоқлашиши.Бундай сабабларга Аллоҳ таолони танимаслик, бидъат давоми...

2816 17:00 / 04.02.2021
Қусур учун қалб безовталанишиди. Бундай одам агар Қуръондан вирди бажарилмай қолса маҳзун бўлади. Дунёнинг бир муҳим иши машғул қилиб қўйганда, зикр ва ибодатдан давоми...

3707 14:00 / 10.12.2023
Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади .Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайрсадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни хато давоми...

2247 10:44 / 12.08.2024