1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

08:20 / 16.07.2022 2377 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, бу улуғ бобомиз мақбараси ислом олами учун табаррук зиёратгоҳлардан бири. Бугунги кунда мажмуа шунга муносиб қилиб қайта қурилмоқда. Қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Мажмуа ёнида меҳмонхоналар, автотураргоҳ, автобекат, ошхоналар, савдо расталари, таҳоратхоналар қурилади.

Давлатимиз раҳбари шу борадаги ишларни кўздан кечирди, зиёратчиларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

– Иншооллоҳ, бу мажмуа очилганидан кейин зиёратчилар янада кўпаяди. Айниқса, нуронийлар кўп келади. Улар учун барча қулайликларни инобатга олиш керак. Бу жой нафақат диний ва маърифий, балки улкан маданий марказ ҳам бўлиши зарур. Шу боис энг яхши гулчиларни олиб келиб, мажмуани қишин-ёзин гулзор қилиб қўйиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Буткул янгича қиёфа касб этаётган мажмуа зиёрат туризмининг йирик марказларидан бирига айланиши учун барча имкониятлар мавжудлиги, улардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

 Президентимиз Самарқанд туманида барпо этилаётган Туризм марказини ҳам бориб кўрди.

Бу ерда 8 та меҳмонхона, конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Эшкак эшиш канали тартибга келтирилиб, атрофда боғ яратилмоқда.

Умуман, ушбу мажмуа туризм соҳасидаги барча халқаро стандартларга мослиги, энг замонавий хизмат кўрсатиш салоҳияти билан нафақат Самарқанд вилояти ва мамлакатимиз, балки бутун минтақада туризм индустриясини янги босқичга кўтаради.

 Давлатимиз раҳбари бу ерда йирик халқаро анжуманлар ўтказиш учун замонавий шароитлар яратиш, халқимизнинг маданияти, маърифати, миллий таомларини намоён этиш бўйича тавсиялар берди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.


Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Россия Президенти Владимир Путин Махачқала шаҳрида Татаристон Президенти раислигида ўтказилаётган quotРоссия ndash Ислом дунёсиquot стратегик қараш гуруҳи СҚГнинг IV давоми...

2713 11:04 / 13.11.2018
Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашувида унга ҳамроҳлик қилган таржимони давоми...

2985 15:00 / 23.06.2021
Бугун 18 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг давоми...

2189 14:00 / 18.06.2019
Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ушбу мавзудаги чиқишлари давомида машҳур саҳоба Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ижтиҳод қилиш ҳукм чиқариш бобидаги давоми...

1562 14:45 / 11.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021