1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

«Islom.uz порталининг йил сарҳисоби» тадбири ўтказилди

12:30 / 29.08.2022 2246 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган «Islom.uz порталининг йил сарҳисоби» тадбири бўлиб ўтди.

Тақдимотга устозлар, аҳли илм уламолар, таниқли блогерлар islom.uz портали мухлислари ташриф буюришди.

Тадбир анъанага мувофиқ, Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, дуолар қилинди.

Тақдимотни islom.uz портали ходими Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.

Кейин портал раҳбари Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ташриф буюрган меҳмонларга ташаккур айтиб, маросимни очиб бердилар.

Сўнгра islom.uz сайтининг фаолиятини акс эттирувчи видеолавҳа намойиш этилди. Ушбу видеолавҳада порталимиз ходимлари томонидан тақдим этилган аудио, видео ва матн кўринишидаги маълумотлар, уларнинг тайёрлаш жараёни кўрсатилди.

Шундан сўнг Нозимжон домла Ҳошимжон охирги йилларда порталда берилган мақолалар, улардаги ўсишлар, долзарб мавзулар ва келажакдаги режалар ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Кейин ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг хос шогирдларидан устоз Анвар Аҳмад домла портал тарихи, ҳазрат даврида қандай юритилгани ва бугунгача бўлган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Сўнгра islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида тақдим этилган ва тақдим этиб борилаётган илмий суҳбатлар, жумладан, «Арбаъин» ҳадис дарслари, китобхонлик мактаби лойиҳаси, «Шамоилул Муҳаммадийя» дарслари ва бошқа онлайн эфирлар ҳақида видеоролик тақдим этилди.

Видеороликдан сўнг янги кўрсатувларга асос солинганлиги, сифати ва бугунги кунда портал кузатувчилари томонидан қандай қабул қилинаётгани ҳақида ҳисобот берилди. Хусусан, видео маҳсулотларнинг сифати ошганлиги ҳақида алоҳида қайд этилди.

Кейин янгиланган сайтлар ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, islom.uz сайти икки маротаба ўзгартирилгани, Savollar.islom.uz сайти ҳам қайта ишлангани, савол ва жавоб бериш қулайлаштирилгани, fiqh.uz, siyrat.uz, Quran.uz, e-аdabiyot.uz сайтларининг ташқи дизайни ҳам соддалаштирилиб, тартиблаблангани, шунингдек, Laravel платформасида қайта ёзиб чиқилгани, айтиб ўтилди. Бундан ташқари, Muslimaat.uz ва savollar.muslimaat.uz сайтлари ҳам қайтадан ёзилиб, сайтнинг дизайни аёлларга хос ранглар ва дизайнлар билан қайта ишланган.

2017 йил 7 декабрь кунидан бошлаб islom.uz интернет радиоси ишга туширилгани ҳамда ҳозирда 24 соатли эфир йўлга қўйилгани ҳақида маълумотлар берилди.

Маълумки, 2021 йил islom.uz порталига қарашли «Ҳилол медиа» маркази ишга тушганлиги ва ушбу марказ бу йил ўзининг биринчи маҳсулоти «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмини тақдим этганлиги ва режада яна кўплаб ижодий ишлар борлиги ҳақида ҳам батафсил маълумотлар айтиб ўтилди.

Тадбир давомида islom.uz мобил иловаси, порталда тақдим этилган мультфильмлар ва келгусида тайёрланаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, тадбирда «Мазҳаблар — бирлик рамзи» шиори остида бўлиб ўтган танлов ғолиблари эълон қилинди. Ушбу танловда биринчи ўрин Даврон Нурмуҳаммадга насиб этди ва биринчи даражали диплом ва «Саҳиҳул Бухорий» тўплам китоби билан тақдирланди.

Иккинчи ўринни эса Бахтихон Шарипова эгаллади. Ғолибага иккинчи даражали диплом ҳамда ҳазратнинг шоҳ асарлари бўлмиш «Тафсири Ҳилол» китоби тақдим этилди.

Сўнгра islom.uz портали раҳбари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид сўзга чиқиб, барча ташриф буюрганларга ташаккурлар айтиб, келгусида режалар билан таништириб ўтидилар. Хусусан, ўзбек қорилари олтин силсиласи китоби асосида маълумотлар тўплангани, буларни тартиб билан тақдим этиш, minbar.islom.uz сайтининг юртимиз уламолари учун шай ҳолатда эканлиги, янги танловлар ҳақида ижтимоий тармоқларимизда эълон қилинишини айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида ташриф буюрган азиз меҳмонлардан Нур Иймон Абулҳасан сўзга чиқиб, фазилатли шайх ҳазратларини хотирлаб, islom.uz портали, унинг тарихи ва бугунги ҳолати ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтдилар.

Бир сўз билан айтганда тадбирда бир қанча медиа лойиҳалар, веб-сайтлар, мобил иловалар ва яна кўплаб islom.uz портали томонидан ишлаб чиқилган янгиликлар йиғилганларга тақдим этилди.

Тадбир сўнгида дуолар қилинди.

Анжуман маросими islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн эфирга узатилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.2чорак mdash моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1919 11:00 / 07.01.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб давоми...

1671 10:42 / 06.02.2021
Қуйидаги шеърий асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган Шеърий асар Аҳмад Лутфий Қозончининг .Саодат асри қиссалари, номли давоми...

2331 15:00 / 18.05.2023
Маълумки, islom.uz портали шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида .Арбаъин, номли танлов эълон қилган.Ушбу давоми...

1910 11:35 / 05.02.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021