1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳикмат вақти

17:00 / 06.09.2022 2686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қора ит – шайтондир».

Имом Муслим ривояти.

Ушбу ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирингиз намозга турса, унинг ҳузурида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлса, сутра қилиб олади. Қачонки унинг олдида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлмаса, унинг намозини эшак, аёл киши ва қора ит кесади», дедилар.

Мен: «Эй Абу Зарр қора итнинг қизил итдан, сариқ итдан нима фарқи бор?» дедим.

У: «Эй биродаримнинг ўғли, мен ҳам сен мендан сўрагандек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. Бас, у зот: «Қора ит шайтондир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ деди: «Айни дамда турган ҳолатинга назар сол. Агар (кечираётган ҳаётинг, бажараётган амалларинг) ўлим ва қабрга яроқли бўлса, (яъни, уларга рўбаро келганда ҳолингга вой бўлиб қолмайдиган турмуш тарзи бўлса), у ҳолда шу яшашда давом эт. Энди бу иккисига яроқли бўлмаса, унда тавба қилгин ва ислоҳ бўладиган (савобли) ишларга қайтгин.

«Бўстонул воизийн ва риёзус самиъийн» асаридан.

Фарзандингни Қуръон таълимида машаққат ва таҳфиз халқаларида давомий бўлишида уни бироз инжиқлик ҳамда қайсарликлар қилишига рўпара келасиз. Лекин кимки нима истаётганини билар экан, бераётган нарсасини фидо қилиш осон кечади. Қачон қиёмат куни бошингга (болангни қори қилиб етиштирганинг учун) виқор тожини кияр экансан, унинг таълимида чеккан барча заҳматларингни унутиб юборасан.

Нойиф Яҳё.

Жунайд Бағдодийдан бало ҳақида сўрашди: «У Аллоҳдан келган жазоми ёки гуноҳларга каффоротми ёки бўлмаса, даражанинг кўтарилишими?».

У зот жавоб бериб: «Агар сенга келган балога ғазаб қилсанг, у жазодир.

Агар сабр қилсанг, гуноҳларга каффоротдир.

Агар унга рози бўлсанг, бу сен учун мартабангни кўтарилишидир.

Баъзи солиҳ салафлар дейишди: «Агар Иблис ва унинг аскарлари жамланиб келишса, уч нарсага хурсанд бўлганчалик ҳеч нарсага хурсанд бўлишмас эди:

– Мўмин бошқа бир мўминни қатл қилишидан;

– Бирон кимсанинг куфрда, иймонсиз вафот этишидан;

– Киши қалбида камбағал бўлиб қолиш, фақирликдан қўрқув бўлишидан».

Ибн Қоййимнинг «Ториқул ҳижратайн» китобидан.

Шайтон васавасини энг кучли равишда даф этадиган сабаблардан: Аллоҳнинг Китобига боғланиш, Унинг зикрини кўпайтириш, тонгги, кечки ҳамда уйқу олдидан ўқиладиган зикрларга риоя қилишдир. Ажабланарли эмас, шайтонлар ундан тўсиш учун, ундан узоқ қилиш учун Қуръон аҳлига ҳужум қилади. Қуръондан узоқлашганни тарк қилади. Ким унга қарши курашса, омон қолади. Кимки унга таслим бўлса, ҳалок бўлади.

Фойдаланилган манба: Arabic.uz

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмон шахс бировнинг ҳаққидан дўзахга тушишдан қўрққандек қўрқиши зарурдир. Зеро, бировнинг игна миқдоридаги ҳақи туфайли дўзахга тушиб қолиш ҳеч гап давоми...

6096 11:30 / 01.09.2021
Ниҳоят ўзингизни танлашга қарор қилдингиз...Энди бировларга осилмайсиз....Чунки чўкаётган кишини сомон қутқармаслигини англаб етдингиз...Тешик кемани ижарага давоми...

3013 14:41 / 21.01.2023
244. 294. Абу Заррдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар тонгда ҳар бирингиздан ҳар бир бўғим учун садақа лозимдир. Кўринганга салом бериши ҳам давоми...

9296 21:17 / 02.05.2017
Милодий 11211269 йиллар орасида Шимолий Африка, Андалус ва Ғарбий Саҳро давлатларига ҳоким бўлган Муваҳҳидлар Давлатининг асосчиси Абдул Муъмин пойтахт Марокаш давоми...

3155 16:45 / 31.12.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021