1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Титаник фалокатининг сабаби

11:00 / 13.09.2022 6645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Титаник кемасини юзлаб шахслар ишлаб чиқардилар, кема тайёр бўлгач унинг раҳбарларидан бири «Бу кемани Худо ҳам чўктира олмайди» деб мутакаббирлик ва беодоблик қилган эди. Кема биринчи сафарга чиққандаёқ уммон тубига ғарқ бўлди. Титаникнинг ҳалокатга учрашига айсбергга урилиши сабаб бўлгани айтилади. Бу ҳам бир сабаб, аслида фалокатнинг энг катта сабаби кема раҳбарларидан бирининг мутаккабирлик қилиб юқорида айтган гапидир. 

Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан кемани ясадилар, кема тайёр бўлгач Аллоҳнинг амри билан барча жонзотлардан бир жуфтдан олиб унга миндилар. Аллоҳ таоло кемага минаётган Нуҳ алайҳиссаломнинг айтган гапларини ҳикоя тарзида келтириб шундай марҳамат қилган:

وَقَالَ ارْكَبُواْ فِيهَا بِسْمِ اللّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ

Ва у: «Унга: «Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг номи ила», – дея мининглар. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деди. (Ҳуд сураси, 41-оят)

Кемага минишгандан сўнг  Аллоҳнинг иродаси билан тўфон балоси бошланди. Бутун олам сув остига ғарқ бўлди. Нуҳ алайҳиссаломнинг қилган дуолари сабабли Аллоҳ таоло ўз фазлини кўрсатди ва кемадагиларга нажот берди, кемадан ташқаридаги ҳамма нарса сувга ғарқ бўлди.

Барчамиз Аллоҳ таолога илтижо қиламиз, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраймиз, қалбимизни Унга боғлаймиз, Унга таваккул қиламиз. Биз доим илтижо қилиб, ёрдам сўраб, паноҳига қочадиганимиз Роббимизни яхши таниб, Унга сидқидилдан қуллик қилишимиз лозим. Аллоҳ таолога таваккал қилиш ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган:

وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ

Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. (Талоқ сураси, 3-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни камтар, хоксор бўлишимизни ва уловга ўтирганда суннатда келган дуоларни ўқиб, доимо Уни зикр қилиб юришимизни насиб этсин.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамларнинг устига келиб, давоми...

2270 15:19 / 10.10.2024
.Эй Одам фарзанди Мени кимга шикоят қиляпсан Ҳолбуки, шикоят қилишинг учун Менга баробар зот йўқ Қачонгача Мени унутасан, ҳолбуки буни сендан талаб қилмадим давоми...

1849 14:00 / 13.11.2022
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёматнинг аломатлари ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ўша аломатларнинг кўпларини шу бугунги кунларимизда давоми...

4176 17:54 / 19.02.2024
Муомала илми хавф, ражо ndash умид, ризо, сидқ ва ихлос каби қалбнинг ҳолатларига оид илмдир. Бу илм ила Суфён Саврий, Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбал давоми...

2369 16:00 / 11.07.2021