1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Куёвларга насиҳат

11:00 / 15.03.2023 4684 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввало, Қуръони карим ва Суннатдаги насиҳатларнинг кўпчилиги эркакларга қаратилганини эслатишимиз лозим. Аммо, шу билан бирга, алоҳида уларга қаратилган насиҳатлар ҳам мавжуд. Мазкур насиҳатлардан баъзиларини тақдим этишга ижозат бергайсиз.

«Сен эр ўлароқ, билки, аёлинг аёл бўлганлиги учун сендан бошқача услуб билан тафаккур ва тасарруф қилади, унинг нафсониятини фаҳмлашинг ва эҳтиромини қозонишинг учун қуйидаги насиҳатларга амал қилишинг керак бўлади:

1. У ҳам сен каби тасарруф қилиши керак деб ўйлама. Чунки у сендан бошқача яратилган.

2. Уни эътиборсиз қолдирма. Унга муҳаббат, меҳр ва омонлик ҳадя эт. Чунки у аёллик табиати ила мазкур нарсаларга муҳтождир.

3. Унинг шикоятларини эътиборсиз қолдирма. Аёл киши ҳар доим маънавий ва меҳрли қўлловни истайди.

4. Унга совғалар тақдим қилишда бахил бўлма, чунки аёл зоти бахил эрни ёқтирмайди.

5. Аҳлини зиёрат қилишига қарши бўлма, агар бунга қарши бўлсанг, унинг муҳаббатини йўқотасан. Аёллар ўз аҳлига кўпроқ боғлиқ бўлади.

6. Гоҳ-гоҳи рашк қилишингни билдириб тур. Бу унинг аёллик иззат-нафсини рози қилиб туради.

7. Унга лутф кўрсат, аёллигини қондириб тур.

8. Унинг айбларини юзига солма. У танқидни ёқтирмайди.

9. Ундан юз ўгирма. Аёл киши ўзига қулоқ тутганни яхши кўради.

10. Унга хиёнат қилма. Аёл учун энг оғир нарса эрининг хиёнат қилишидир.

11. Унинг ўзини ҳам, ҳис-туйғуларини ҳам масхара қилма, чунки у нозик хилқатдир, жароҳатни кўтара олмайди.

12. У сендан талаб қилган нарсани унутма. Акс ҳолда унда «қадр-қийматим йўқ экан» деган тушунча пайдо бўлади.

13. Ундан ёрдамингни аяма. Чунки аёл зоти доимо ўзи ишонадиган ва суянадиган шахсга муҳтождир.

14. Оилавий масъулиятларинг ва ваъдаларингни зинҳор эътиборсиз қолдирма. Уларга амал қилишинг аёлингга бўлган муҳаббатингни ҳис қилдиради.

15. Унинг иккингизнинг муаммоларингизни ҳал қилиш бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирма. Агар ундай қилсанг, бу унга аҳамият бермаганлигингни билдиради.

16. Ундан муаммоларни оқилона ва мантиқий ҳал қилишини талаб қилма. Чунки аёл киши одатда кўпроқ отифага – ҳис-ҳаёжонга берилган бўлади.

17. Уйнинг майда-чуйда ишларига кўп аралашма. Бу борада унга ишон. Бу унга уйнинг ҳақиқий бекаси эканини сездириб туради.

18. Уни мақтаб туришдан ғофил бўлма. Унинг кийими, зийнати, пиширган нарсаларини, уй тутишини мақтаб тур. Бу унинг аёллик туйғусини рози қилади.

19. Аёл кишининг ҳомиладорлик, туғиш ва ҳайз каби оғир ҳолатларни бошидан ўтказишини асло унутма. Ўша пайтларда унинг ҳис-туйғуларини янада кўпроқ риоя қилиш лозим.

20. Унинг шахсий ҳурриятини кўп чеклама. Хусусан, ижтимоий алоқаларда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Абу Заррдан ривоят қилинади .Машҳур муҳаддис Суфён ибн Уяйна Каъбанинг Бану Ҳошим эшиги олдида ҳаммага кўриниб турадиган баланд жойда ўтирарди. Бир пайт ҳадис давоми...

2846 09:01 / 09.10.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбарни фатҳ қилиб кўп ўлжага эга бўлдилар. Уларни саҳобалар ўртасида тақсим қилдилар. Сўнг Мадинага қараб йўл олдилар. давоми...

2199 19:40 / 23.03.2021
Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб .Қандай сотяпсан, давоми...

3342 17:07 / 19.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади ....Аллоҳ савдони ҳалол ва рибони ҳаром қилган,, деган .Бақара, сураси, 275оят.Шарҳ Биз .савдо, деб таржима қилган давоми...

2983 11:10 / 17.09.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021