1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга машҳур қори Абдулбосит Абдуссамаднинг ўғиллари ташриф буюрди

14:54 / 26.10.2022 2354 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 25 октябрь куни Қуръони Карим қироати олими, мисрлик шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.

Маълумки, Миср диёри қорилар ила дунёга машҳур. Мустафо Исмоил, Муҳаммад ва Маҳмуд Сиддиқ Миншавий ҳамда Абдулбосит Абдуссамад каби ҳофизу Қуръонларни алоҳида мисол қилиб келтириш мумкин.

«Бутун жаҳон қорилар мусобақаси»нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, «Жаннатдан келган овоз эгаси» ва «Макка овози», деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳни барча яхши танийди. Шайх Ёсир Абдулбосит мана шундай табаррук инсоннинг зурриёти ва илмий мероси давомчисидир.

Шайх Ёсир Абдулбосит ўғлининг диёримизга ташрифи давомида муборак қадамжолар, диний таълим муассасалари, жомеъ масжидларга зиёратлари режалаштирилган ва уламолар билан мулоқотлар қилиши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, машҳур Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг 11 нафар – 7 ўғил ва 4 қиз фарзанди бўлган. Шайх Ёсир мазкур Қуръоний оиланинг ўнинчиси, яъни ўғил фарзандларнинг энг кенжаси ҳисобланади.

Шайх Ёсир Қуръон таълимини отаси Шайх Абдулбоситдан олган. У Қуръони Карим қироатига тўлиқ вақт ажратиш мақсадида турли меҳнат фаолиятларини тугатган. Ҳозирда Қуръони Карим қироатлари ва тажвиди бўйича фаолият олиб бормоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди..Улуғ айём ndash Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада давоми...

2211 15:46 / 29.04.2022
Har yili 21 sentyabr kuni butun dunyoda Xalqaro tinchlik kuni nishonlanadi. Ushbu kunni BMT Bosh Assambleyasi barcha mamlakatlar va xalqlar o`rtasida milliy va xalqaro miqyosda tinchlik g`oyalarini mustahkamlash kuni deb e`lon qilgan.1981 yilda Bosh Assambleya 3667sonli rezolyusiyasi bilan Tinchlik давоми...

6131 19:11 / 21.09.2021
.Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва Канададаги элчихонаси номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси аъзоларини, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Тошкент, давоми...

2662 16:22 / 21.04.2022
Бугун, 15 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманларига ташриф буюришади.Бугуннинг ўзидаquotМарказийquot жоме давоми...

2192 10:06 / 15.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021