1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф» жомеъ масжидида «Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир» шиори остида сийрат хатмонаси ўтказилди

23:26 / 27.10.2022 1590 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2022 йил 26 октябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида барчамиз учун бирдай азиз бўлган севимли шафоатчимиз — Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳаётлари ва таълимотларига боғлиқ бўлган «Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир» шиори остида анъанавий мавлид суҳбатлари хатмонаси ўтказилди.

Сийрат хатмонасидан аввал, аср намозидан сўнг Қуръони Карим хатм қилинди. Маросимга юртимиз қорилари ташриф буюриб, Қуръонни жамоавий тарзда хатм қилиб бердилар.

Сўнгра шом намози адо этилиб, «Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир» шиори остида сийрат хатмонаси бошланди. 

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, юртимиз уламолари, аҳли илмлар, имом‑хатиблар ва масжид жамоаси иштирок этдилар. 

Тадбир анъанага мувофиқ Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни Абдулбосит қори Қобилов ўқиди, дуони муфтий Нуриддин домла ҳазратлари қилиб бердилар. 

Кейин масжид имом-хатиби, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ сийрат хатмонасини очиб бердилар ва ташриф буюрган азиз меҳмонларга ташаккур изҳор этдилар.

Тадбирни Islom.uz портали ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар. 

Сийрат оқшомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров сўзга чиқдилар. Муфтий ҳазратлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиш умматнинг бурчи экани, У зот алайҳиссалом: «Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, (комил) мўмин бўла олмайди», деганлари, У зотни севишлик учун яхши таниш, мана шундай сийрат суҳбатлари орқали Расул алайҳиссаломни яхши билиш, муҳаббат зиёда бўлиши эса илм-маърифат ила ҳосил бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Кейин Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратларини эътироф этган ғарб олимларининг иқтибослари тақдим этилди. 

Шунингдек, хатмонага мисрлик шайх Аҳмад Саъд Даманҳурий ҳазратлари ташриф буюриб, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гўзал маъруза қилиб бердилар.

Тадбир давомида масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб битилган «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» мактубини ўқидилар.

Кейин Муҳаммад Айюб қори ва «Жаннат булбуллари» гуруҳи томонидан тайёрланган гўзал нашидалар ижро этилди.

Сўнгра устоз Абулазим Зиёуддин домла тарафларидан академик таржима қилинган «Нурул яқин» китобининг биринчи жузи асосида савол-жавоб мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Мавлид байрами якунида элликдан ортиқ Қуръони Карим ҳамда йигирма мингдан ортиқ салавотларнинг хатмонаси қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизнинг фаровонлиги, тинч-тотувлигини сўраб, устозлар томонидан дуои хайрлар қилинди. 

Сийрат оқшоми байрами islom.uz порталининг ижтимоий саҳифалари орқали жонли тақдим этиб борилди. 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирламоқчи бўлишади. Аллоҳ таоло бўлса Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми rdquo дея марҳамат қилади. Шарҳ сураси, давоми...

2065 15:30 / 23.10.2021
Мавлид ҳақида эътибор бериш керак бўлган нуқталарМавлид ҳақидаги тушунчамиз тугал бўлиши учун бу борадаги айрим хатоларни алоҳида таъкидлаб ўтиш муносибдир.1. давоми...

4475 09:15 / 01.10.2021
.Мавлид, сўзи .таваллуд,, .таваллуд они, каби маъноларни англатади. Истеъмолда эса, охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари, давоми...

2161 14:00 / 09.10.2021
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд давоми...

2966 11:30 / 07.10.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021