1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиш

17:31 / 28.10.2022 2144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди».

Имом Абу Довуд ривояти.

Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини чалган ҳайдовчиларни кўрганда, шу ҳадис ёдимга тушади.

Қизиқ, бошқаларни чўчитиб бундай кишилар нима роҳат, нима фойда топишаркин? Ёки ўзини кўрсатиш, бошқалардан устун эканини исботлаш йўлимикин бу? Бундай бемаза қилиқ унинг ўзига зарарку, улови тез бузилади, нохуш вазиятлар юзага келади.

Энг ёмони, динимиз исломда бундай қилиқлар кескин қораланади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Ким бир мўминни қўрқитса, Аллоҳга, уни қиёмат қўрқинчларидан омонда қўймаслик ҳаққи бўлади».

Имом Табароний ривоят қилган.

Ҳисоб-китоб кунида ҳамма Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиб турганда, ундан маҳрум бўлиш хабарини эшитиш жуда ҳам қўрқинчли ҳолат!

 

Манба: @MubashshirAhmad

Мавзуга оид мақолалар
Қуйида тартиб билан келтирилган фарзлар нималардан иборат эканини ҳар бир эркагу аёл, оқил ва болиғ мусулмон билишга ва уларга амал қилишга бурчлидир. Авваллари давоми...

1952 09:20 / 11.12.2025
. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аллоҳга қасам, шерикларим унутишганми ёки ўзларини унутганга солишяптими, билмайман, аммо давоми...

4562 11:01 / 07.02.2024
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил ёшлигингни кексалигингдан, соғлигингни хасталигингдан, бойлигингни давоми...

2527 12:00 / 07.06.2022
Мусулмонларнинг жанозаларида ҳозир бўлиб, маййитни охирги манзилгача кузатиб қўйиш ҳам бандалик бурчимиздир.Бундан мақсад киши учун диндош биродарининг охирги давоми...

1096 15:30 / 21.09.2025