1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Фаришталарни мафтун этган дуо

09:00 / 17.01.2023 3624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه

Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.
Маъноси: «Эй Раббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин».
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоъа ибн Рофиъ айтади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини рукудан кўтариб, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деганларида жамоатдан бир киши «Раббана ва лакал ҳамду ҳамдан касиран тоййибан муборакан фийҳи», деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач: «Гапирган ким?» дедилар. Ўша киши: «Ё Расулуллоҳ! Мен ўқидим», деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Валлоҳи, мен ўттиз нечта фариштанинг бу сўзни эшитиб, ким олдин ёзиш учун шошиб келаётганини кўрдим», дедилар.

«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак 101 дуолари» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга дедилар.Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат давоми...

3172 15:00 / 12.12.2021
Аллоҳ алақдан яратган инсоннинг биринчи муаллими Аллоҳ жалла жалолуҳунинг Ўзидир. Аллоҳ унга қалам билан илм берган, билмаган нарсасини ўргатган. Аллоҳ давоми...

1648 16:41 / 15.04.2025
Мазкур ҳадис борасидаги улкан илмий ҳаракат самараси ўлароқ, .Мусталаҳул ҳадис, илми пайдо бўлди. Бу илм ривоят қилинган хабарнинг тўғри ёки нотўғрилигини давоми...

968 15:25 / 06.08.2025
Имом Байҳақий ва Абдурраззоқлар Ҳасандан ривоят қиладилар .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эри ғойиб бир аёлга одам юборди. У эр уаёлнинг олдига кириб турар эди давоми...

2041 15:27 / 26.10.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021