1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ташкил топганига 51 йил бўлди

16:57 / 01.11.2022 2355 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 ноябрь – Тошкент ислом институти ташкил топган кун.  Институтнинг ташкил топганига 51 йил бўлди. 1969 йилда «Бароқхон» мадрасаси институт даражасида қайта тикланиб, Совет Иттифоқи Министрлар Совети ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кенгашнинг Тошкентда олий мадраса очиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Мадраса учун Ҳазрати имом даҳаси (Ҳамза, ҳозирги Зарқайнар кўчаси, 18-берк кўча, 47-уйдаги «Намозгоҳ» масжидининг биноси ажратилди.

1971 йил 1 ноябрь (1391 ҳижрий йил 12 Рамазон)да олий мадрасани очар экан, муфтий Зиёуддинхон Бобохонов асосий мақсад сифатида қуйидагиларни таъкидлади:

«Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга турли соҳалардаги диний ва замонавий илмларни яхши эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон диний хизматчиларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўямиз».

Олий мадрасада ўқиш муддати 4 йил бўлиб, дарслар ўзбек ва араб тилларида ўқитиларди. Биринчи ўқув йилида маъҳадга 20 талаба қабул қилинди.

«Олий диний мадраса» (высшая духовная школа) деб юритилган билим даргоҳига 1974 йилда Имом Бухорий таваллудининг 1200 йиллик юбилейи муносабати билан буюк муҳаддис номи берилди ва «Олий маъҳад», «Тошкент ислом институти» деб номланадиган бўлди.

Тошкент ислом институти собиқ Иттифоқда ягона эди ҳамда Кавказорти, Шимолий Кавказ, СССРнинг Европа қисми ва Сибир мусулмонлари диний бошқармаларининг бўлажак кадрлари ҳам шу ерда таҳсил оларди. Бундан ташқари, Афғонистондан 6, Вьетнамдан 4, Ямандан 6, Болгариядан 4 талаба олий маъҳадни тамомлаган.

2007 йили институтнинг икки қаватли янги биноси қурилди. 2021 йилда 27 та хонадан иборат талабалар турар жойи ва 45 кишига мўлжалланган таҳоратхонани ўз ичига олган 4 қаватли бино қуриб битказилди. Шунингдек, икки қаватли институтнинг асосий биносига 17 та ўқув аудиториялари, Ахборот-ресурс маркази ва мажлислар залидан иборат учинчи қават ҳам қўшилди.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ифторликка Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходималари, Тошкент ислом институти ва Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талаба қизлари таклиф давоми...

1896 12:54 / 05.04.2024
Гап шундаки, бугунги кунда Германияда қанча мусулмон яшаши тўғрисида бир нечта аниқ маълумотлар айтилмоқда. Бу ҳақда маълумот берган ZeitOnline газетасининг маълум давоми...

2805 18:41 / 16.11.2018
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Миср бош имоми, АлАзҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлди. Бу ҳақда давоми...

2816 11:07 / 13.10.2018
Ислом молияси бўйича халқаро сертификатлаш дастури билан 2 йил олдин шартнома имзолаганимизда .Ўзбекистонда бу соҳада ким ҳам имтиҳон топширарди,, деган шубҳа давоми...

1767 17:39 / 20.12.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021