1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Google Play иловалар дўконига янги «Ҳикматлар» номли электрон иловаси жойланди

23:12 / 02.11.2022 1742 pdf Ўқиш режими + -

Arabic.uz каналининг ҳикматларга кўнгил қўйган, руҳиятига таскин излаган азиз фойдаланувчилар!
Каналнинг фейсбукдаги саҳифаси 2012 йил 19 декабрдан бошлаб, илк фаолиятини йўлга қўйган. Шу кунга қадар узлуксиз равишда сиз азизларга ҳикматлар тақдим этиб келмоқда. Қарийб 10 йилдан бери arabicuz нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойланган ҳикматлар адади 10.000 тадан ортди ва минг шукрким, илмий жараён узлуксиз давом этмоқда. 

Бугун сизга тақдим этмоқчи бўлган хушхабаримиз — интернетдаги Google Play иловалар дўконига «Hilol-Nashr» нашриёт матбааси томонидан ҳар бири 500 тадан иборат 20 тўплам кўринишида, «Ҳикматлар» номи остида янги электрон илова жойланди. Ушбу меҳнат юқорида зикр айтганимиздек, ўн йиллар давомида arabic.uz каналига жойлаб келинган 10.000 ҳикматни ўзида жамлаган иловадир.

Барча азизларимизни Google Playга кириб ушбу:  https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.arabic.hikmatlar иловасини ўзларининг смартфон ёки ноутбукларига ўрнатиб олишлари ва ҳикматлар боғининг қалбга сокинлик ва ором берувчи ифорларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз. 

Маълумки, 2003 йилда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонларидан islom.uz порталига асос солинган. arabic.uz сайти ушбу портал таркибига кирувчи сайтлардан бири бўлиб, ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг тавсия ва маслаҳатлари билан иш бошлаган. Сайт бош муҳаррири таржимон, муаллиф устоз Анвар Аҳмад домла @arabicuz @hadisislomuz, @madrasaislomuz каналлари раҳбаридир. 

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларга йўллаб қўйсин!

Бобур Аҳмад. @arabicuz

Муаллиф
Бобур Аҳмад
Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида, 2019йил 2августдаги ПҚ4413сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг давоми...

2147 11:00 / 08.08.2019
Ислом санъати бўйича халқаро конференция Эрон маданият маркази ҳамкорлигида Покистоннинг Панжоб университетида ўтказилиши режалаштирилган. Панжоб давоми...

1836 10:58 / 27.12.2021
Бугунги кунда юртимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунёга машҳур гўзал шаҳарларимизда туризм инфратузилмасини барпо этиш, давоми...

2831 09:18 / 07.11.2018
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.Давлатимиз раҳбарига давоми...

1674 12:14 / 25.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021