1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мўминнинг белгилари

11:00 / 28.06.2023 2931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қабрнинг мунаввар бўлиши ҳақида ққуйидагилар келтирилади:

«Билгинки, етти нарса қабрнинг нурафшон, кенг, аброрларнинг даражасига етиш ва ёмонлардан қутилишга сабаб бўлади. Буларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг китоби билан собит бўлган».

1. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ибодатда ихлос бўлиши қалбга ҳузур келтиради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ ﴾

«..улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ... буюрилган эдилар» (Баййина сураси, 5-оят).

2. Ота-онага яхшилик қилиш.

Ояти каримада:

﴿ وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا ﴾

«Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!» (Нисо сураси, 36-оят), деб марҳамат қилинади.

3. Силаи раҳм (қариндошлик алоқалари)ни мустаҳкамлаш.

Қуръони Каримда:

﴿ وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ ﴾

«Қариндошга ҳақларини адо этинг» (Исро сураси, 26-оят), дейилган.

4. Умрни гуноҳлар қилиб ўтказмаслик.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿ وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ﴾

«(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан) қўрқингиз!» (Бақара сураси, 281-оят).

5. Ҳавойи нафсга эргашмаслик.

Ояти каримада:

﴿ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَى ﴾

«...(нафсу) ҳавога эргашиб кетма!» (Сод сураси, 26-оят), деб марҳамат қилинган.

6. Тоат-ибодатда ғайрат қилиш.

Аллоҳ таоло буюради:

﴿ وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ ﴾

«... Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ... шошилингиз!» (Оли Имрон сураси, 133-оят).

7. Аллоҳ таолони жуда кўп зикр қилиш.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا ﴾

«Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз» (Аҳзоб сураси, 41-оят).

Ақлли киши амалда ва ибодатларида ихлосли бўлиши керак. Аллоҳ таоло Каломи мажидида марҳамат қилади:

﴿ فَمَنْ كَانَ يَرْجُو لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا ﴾

«Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!» (Каҳф сураси, 110-оят).

Дунё уйи йўқлар учун уй, моли йўқлар учун молдир. Бу иккаласини ақли йўқлар жамлайди, улар билан фаҳми йўқлар хурсанд бўлади. Ким йўқ бўлиб кетадиган неъматни, узиладиган ҳаётни хоҳласа, ўзига зулм қилибди, Раббисига осий бўлибди, охиратини унутибди.

Мўмин кишининг белгиси тўрттадир:

1. қалбини кибр ва адоватдан сақлаш.

2. тилини ёлғон ва ғийбатдан тийиш.

3. амалини риёдан асраш.

4. ўзини ҳаром ва шубҳадан узоқ тутиш.

Али розияллоҳу анҳу айтади:

«Ким ҳаромга қараса-ю, лекин ундан тановул қилмаса ва ўзида ўша нарса бўлишини хоҳламаса ҳам қирқ кунгача ибодатнинг лаззатини туймайди. Ким ҳаромга қараса ва у ўша нарса ўзида бўлишини орзу қилса, қирқ йилгача ибодатнинг лаззатини туймайди».

«Эй Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жавобгар этма!» (Бақара сураси, 286-оят).

 

«Мусулмон учун 30 ваъз» китоби асосида тайёрланди

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Мавзуга оид мақолалар
. , . Муставрид алҚураший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Амр ибн Оснинг олдида .Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг .Қиёмат давоми...

4371 13:34 / 12.08.2024
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ дедилар .Динингда турли қарамақаршилик ва баҳслар тўлқинига тушиб қолсанг, динда собит турганларни ўта қаттиқ давоми...

1884 09:00 / 21.02.2023
Тирик эканман, бир куни Аллоҳ раҳмат қилгур отамдан олган дарсимни ҳеч унутмайман. Ўша куни нотўғри иш қилиб қўйган эдим. Ўртоқларим билан ўйинга берилиб, отам давоми...

1811 09:00 / 04.07.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда саҳобалари билан ўтирганларида бир аъробий кириб келди ва Аллоҳим Мен билан Муҳаммадга раҳм қил. Биздан бошқа давоми...

606 20:34 / 23 февраль