1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

11 ёшли Юсуф Шоҳ ақл бобида Ҳокинг ва Эйнштейнни ортда қолдирди

17:31 / 16.11.2022 2723 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида яшовчи 11 ёшли мусулмон ўсмир Юсуф Шоҳ 18 ёшгача бўлган эркакларга мўлжалланган IQ-тестида энг юқори балл тўплади. У бу қобилияти билан кўпчиликнинг эътиборига тушди. Икки машҳур физик олимлари Алберт Эйнштейн ва Стивен Хокингни ортда қолдириб IQ-тести кўрсаткичи бўйича 162 баллни қўлга киритди.

Ҳозирда олтинчи синфда ўқиётган 11 ёшли Юсуф Шоҳнинг дўстлари доимо унинг жуда ақлли, зукко эканини айтишган. Бир куни Юсуф Шоҳ бу ҳақиқатми ёки йўқлигини текширишга қарор қилади. У интеллектуал қобилиятини баҳолаш учун IQ-тестини топширади ва 162 баллни тўплайди. Бундай кўрсаткичга дунёнинг 1 фоиз аҳолиси эришган холос.

Mensa — дунёдаги энг юқори IQга эга бўлган уюшма ҳисобланади. Унинг бош қароргоҳи Кайторп — Англиянинг Линкольншир штатининг Жанубий Кестевенда жойлашган. Ушбу ташкилотга фақат 98 ёки ундан юқори балл тўплаганлар қатнашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Стивен Хокинг IQ-тести бўйича 160 баллга эга бўлган ва ҳеч қачон расман тестдан ўтмаган. Худди шундай баллни Алберт Эйнштейн ҳам қўлга киритган дейилади.

Юсуф ўзининг ютуғини ота-онаси ва акалари билан «Nando‘s» ресторанида нишонлади. Унинг онаси Сана ўғлининг ютуқларидан жуда фахрланишини айтди, лекин отаси барибир ундан ақллироқ экани ҳақида ҳазил қилди.

«Биз хурсандмиз, лекин содир бўлган воқеага хотиржам муносабатда бўлдик. Мен ўғлимга: «Агар сенда истеъдод бўлса, бунинг ўзи етарли эмас. Қаттиқ меҳнат ҳам қилиш керак», деб доим айтаман», деди у.

Отаси Ирфоннинг сўзларига кўра, имтиҳон топширишдан аввал Юсуф алоҳида тайёргарлик қилмаган.

Юсуф келажакда математика фанини дунёнинг энг машҳур университетлари Оксфорд ва Кембрижда ўқишни орзу қилади. Бунинг учун у мунтазам равишда мияни машқ қилдиради. Жумладан, бўш вақтларида мисол ишлайди, Судоку ёки Рубик кубигини йиғишни афзал кўради.





Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 27 март куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган, Ислом таълимотларини, шайх ҳазратларининг бой илмий меросини халқимизга давоми...

2077 09:48 / 26.03.2021
Ҳурматли анжуман қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти ndash Ўзбекистон давоми...

1041 14:10 / 18.10.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 20242025 ўқув йили учун Араб тили, Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан давоми...

1432 11:49 / 18.07.2024
Дорул Қуръон институтининг хабар беришича, Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Қуръони карим мусобақси ўтказилади.Мусобақа аёллар учун 2018 йил 7 декабрь куни, давоми...

2805 07:02 / 20.11.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021