1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қирғизистоннинг биринчи муфтийси Кимсанбой ҳожи Абдураҳмонов

19:12 / 23.11.2022 2547 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Марказий Осиёнинг етук уламоси, Қирғизистоннинг биринчи муфтийси бўлган Кимсанбой ҳожи Абдураҳмонов 1940 йил 10 июль куни Фарғона вилоятининг Янгиобод қишлоғида таваллуд топди.

У 1957 йилда ўрта мактабни тамомлаб, 1959 йил Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кирди.
1962-1966 йилларда Совет Иттифоқи Узоқ Шарқ денгиз флотида хизмат қилди. Хизматдан қайтгач, Мир Араб Ислом мадрасасида ўқишни давом эттирди ва 1971 йилда таҳсилни муваффақиятли тамомлади.

1971-1976 йилларда «Совет Шарқи мусулмонлари» журналида бир неча йил хизмат қилган.
Олим илмни давом эттириш мақсадида 1976-1980 йилларда Иордания давлат университетининг шариат факультетида таҳсил олади.

1980-1982 йилларда «Совет Шарқи мусулмонлари» журналининг араб ва ўзбек тилларидаги нашрлари муҳаррири бўлиб ишлаган.

1982-1986 йилларда Кимсанбой ҳожи Бухородаги Мир Араб мадрасаси мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Кейин 1987-1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг фатво бўлимида фаолиятини давом эттиради.

1990-1992 йиллар ўртасида диний назоратнинг Қирғизистондаги вакили, Қирғизистон қозиси бўлиб ишлайди. Кимсанбой ҳожи Абдураҳмонов шу йилнинг август ойида ўтказилган Қирғизистон мусулмонларининг биринчи қурултойида янги тузилган Қирғизистон диний бошқармасининг раҳбари ва муфтийси этиб сайланади.
1992 йилда уламонинг ташаббуслари билан Бишкекда диний мадраса очилади.

1993 йилда ушбу мадраса «Ҳазрати Али» номидаги ислом институтига айлантирилади. Собиқ муфтий, эътиборли уламо Кимсанбой Абдураҳмонов Қирғизистонда кўплаб масжидлар қурилишига ҳам эътибор қаратган. Собиқ Иттифоқ даврида Республикада 36 та масжид фаолият юритган бўлса, Кимсанбой Абдураҳмоновнинг ташаббуси ва тадбири билан уларнинг сони мингдан ортган.


Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кароматхон эшон домла 1894 йил ойларнинг султони ndash Рамазон ойида, Наманганнинг .Чуқур кўча, даҳаси собиқ .Лўли чеки, маҳалласи ҳозирги Самарқанд кўчасида таваллуд давоми...

3738 14:00 / 08.08.2022
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Салоҳиддин Муҳиддиновнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Салоҳиддин Муҳиддинов давоми...

8329 13:28 / 13.12.2017
Шайх Юсуф Абдуллоҳ Қарзовийнинг номини эшитмаган ёки билмаган аҳли илм бўлмаса керак. Бу киши замонамизнинг улуғ Ислом олими, .аср мужтаҳиди, номини олган ва давоми...

4125 12:30 / 22.05.2021
...Аллоҳ таъоло илм аҳлидан ҳеч нарсани яширмасдан, одамларга гапириб беришлари хусусида аҳду паймон олган. Шунинг учун ҳар бир саҳиҳ, Аллоҳдан қўрқадиган тақводор давоми...

5323 21:56 / 27.04.2017