1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Чингизхон: «Хоинларни ўз сафимизга қўшмаймиз!»

15:45 / 29.11.2022 3039 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чингизхон Бухорога илк бор ҳужум қилганида шаҳарни эгаллаб олишга ожизлик қилди. Сўнг ҳийла қилиб, шаҳар аҳлига «Ким биз томонга ўтса, омонлик берамиз», деб мактуб ёзди. Мактубни ўқигач, шаҳар аҳолиси иккига ажралди: бир томон Чингизхоннинг таклифини рад этиб, охирги томчи қони қолгунича жанг қилишга, шаҳарни ва унинг аҳолисини мудофаа қилишга аҳд қилди; иккинчи томон эса қўрқиб, душман тарафга ўтишга, уларга таслим бўлишга рози бўлди. Чингизхон ўзи томонга ўтганларга «Таслим бўлишга кўнмаётганларга қарши жангда бизга ёрдам берсаларинг, сенларни ўз юртингга ҳоким қиламиз, султон бўласанлар», деб мактуб ёзди. Хоинлар, қўрқоқлар Чингизхон томонга ўтиб, унинг қўшинидан жой олишди. Бир халқнинг иккига ажралган фарзандлари ўртасида қонли жанг бўлди. Афсуски, жангда мўғуллар томонга ўтганлар ғалаба қозонишди...

Жанг тугагач, Чингизхоннинг биринчи иши ўзи томонга ўтганлардан қурол-аслаҳани тортиб олиб, ҳаммасини сўйишни буюрдти. Сўнг ўзининг машҳур гапини айтди: «Ўз ватандошига хиёнат қилганлар бизга ҳам хиёнат қилади».

Биродарлар (миллатдошлар, ватандошлар) ўртасида хоинлик ҳамон давом этар экан, бегоналар бугунги кунимизгача бу вазиятдан фойдаланиб келмоқда. 

Манба: Ибн Асир раҳимаҳуллоҳнинг «Ал-Комил фит-тарих» асари.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган давоми...

4878 05:00 / 06.01.2017
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврлари фатҳларга тўла бўлди. У киши Умар розияллоҳу анҳу даврларидаги фатҳларни тугатиш бўйича муҳим ишларни олиб бордилар. давоми...

1413 09:36 / 12.09.2024
Бир нарсани тақдирлаш ва уни ўзига муносиб жойга қўйишнинг икки хил ўлчови бўлади. Биринчиси ndash сон жиҳатидан ўлчов. Иккинчиси ndash сифат жиҳатидан ўлчов. Ушбу давоми...

1835 16:26 / 22.10.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

5752 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021