1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Муовия розияллоҳу анҳунинг мактуби

14:00 / 04.12.2022 2379 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рум императори Муовия розияллоҳу анҳуга шундай мазмунда мактуб жўнатди: «Сиз билан Али ибн Абу Толиб орасида содир бўлган нарсани билдик. Биз ундан кўра сизни халифаликка ҳақли деб биламиз. Агар буюрсангиз сизга бир қўшин юборай, у қўшин сизга Алининг бошини олиб келсин».
Бу мактубни ўқиган Муовия розияллоҳу анҳу императорга мана бундай мазмунда жавоб хати йўлладилар: «Икки биродар бир-бири билан жанжаллашиб қолган бўлса, сенга нима?! Нега орамизга суқиляпсан?! Агар жим бўлмасанг, сенга қарши боши сенинг олдингда, охири менинг олдимда бўлган катта бир қўшин юбораман. У қўшин бошингни менга олиб келади. Кейин мен уни Алига бераман».
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг «Ал-Бидоя ван ниҳоя» асаридан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларМУНОСИБ ФАРЗАНД 15қисмАллоҳ таоло ҳазрат Абу Бакрга яна бир илоҳий давоми...

5774 16:16 / 21.04.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл Ираклий Iга юборган мактублариУшбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил давоми...

3570 09:01 / 27.12.2021
Ибн Саъд Атодан ривоят қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу омилларига ҳаж мавсумида унинг ҳузурига келишларини амр қилар эди. Улар жамланганда .Эй одамлар давоми...

1294 12:34 / 27.10.2024
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар .ПАЙҒАМБАР ЙЎЛИДАН ЧЕКИНИШ ЙЎҚ,18қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

5628 21:59 / 20.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021