1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръони Каримда хулқ баёни келган оятлар

11:00 / 01.03.2023 5042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Гўзал хулқларни мукаммал қилишга юборилдим».
Имом Байҳақий ривояти.
1. «Адолат қилингки, у тақвога яқинроқдир» (Моида сураси, 8-оят).
2. «Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг» (Нисо сураси, 135-оят).
3. «Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтирувчилардан бўлманглар» (Шуаро сураси, 181-оят).
4. «Ўлчаш чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози ила тортинг» (Исро сураси, 35- оят).
5. «Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг», (Наҳл сураси, 91- оят).
6. «Қасамларингизни муҳофаза қилинг» (Моида сураси, 89-оят).
7. «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оят).
8. «Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2-оят).
9. «...Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).
10. «Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар», (Аҳзоб сураси, 70-оят).
11. «Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг» (Бақара сураси, 254- оят).
12. «Ва етимларга ўз молларини беринг» (Нисо сураси, 2-оят).
13. «Нопокни покка алмаштирманг» (Нисо сураси, 2-оят).
14. «Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар» (Ҳаж сураси, 28-оят).
15. «...Ота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга» (Бақара сураси, 83-оят). 
16. «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг» (Нисо сураси, 86-оят).
17. «Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг» (Бақара сураси, 208-оят).
18. «Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
19. «Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят). 
20. «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
21. «Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир (Ҳужурот сураси, 11-оят).
22. «Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг (Ҳужурот сураси, 11-оят).
23. «Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (Бақара сураси, 188-оят).
24. «Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг» (Бақара сураси, 264-оят).
25. «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил» (Наҳл сураси, 125-оят).
26. «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил» (Фуссилат сураси, 34-оят).
27. «Кечиримли бўл, маъруфга буюр...» (Аъроф сураси, 199-оят).
28. «Ва жоҳиллардан юз ўгир» (Аъроф сураси, 199-оят).
29. «Юришингда мўътадил бўл» (Луқмон сураси, 19-оят).
30. «...ва овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят).
31. «Мўминларга қанотингни пастлат!» (Ҳижр сураси, 88-оят).
32. «Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма...» (Луқмон сураси, 18-оят).
33. «...ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят).
34. «Ўзинг билмаган нарсага эргашма!» (Исро сураси, 36-оят).
35. «Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни беркитманг» (Бақара сураси, 42- оят).
36. «...Ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг!» (Бақара сураси, 60-оят).
37. «...Ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас» (Бақара сураси, 190-оят).

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй инсон, бу оламдаги жунбиш ва дабдабага алданма. Уйқуда кўрган тушингда вужудинг қиймақийма бўлса ҳам қўрқма. Зеро, бу дунё бир уйқудан иборатдир,. Ҳазрати давоми...

2130 22:57 / 12.11.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

2634 11:00 / 23.05.2023
Эй ёшлар жамоаси, шуни билингки, Аллоҳ таоло Ўзининг фазлини ато қилишда ҳеч кимни унутмайди..Тавба қилувчи ёш йигитдан кўра, Аллоҳ таолога маҳбуброқ нарса давоми...

3108 18:00 / 07.01.2023
Қуръон билан даволаш руқя қилиш ndash касалга шифо топиш мақсадида Қуръон ўқиб дам солиш жоиздир. Бунинг эвазига ҳақ олиш ҳам жоиз.Бухорий ва бошқа имомлар Оиша давоми...

3150 19:00 / 27.12.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021