1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ишончли ва тезкор «@inonuz_bot» телеграм боти ишга тушди

11:19 / 16.12.2022 1647 pdf Ўқиш режими + -

Сир эмаски, бугунги кунда ахборот оламида кўплаб интернет сайтлари, хусусан, Telegram, Instagram, YouTube, Facebook, Twitter, TikTok каби ижтимоий тармоқлар жадаллик билан ривожланиб, фаолият юритиб келмоқда. Бироқ уларнинг барчаси ҳам ишончли манба ҳисобланадими?

Мана шу масалага ойдинлик киритиш, халқимизни турли фитнаю, кераксиз манбаларга кириб, овора бўлишларининг олдини олиш мақсадида inon.uz сайтининг @Inonuz_bot телеграм боти ишга туширилди. Ушбу бот манбаларни ишончли ёки ишончсиз эканлигини аниқлаб беради. Жумладан, ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий, ҳуқуқий-таҳлилий йўналишлардаги материалларнинг манбасини аниқлашда ушбу ботнинг хизмати беқиёсдир. 

Ботдан самарали фойдаланиш учун манбанинг ҳаволасини ботга юбориш ёки улашиш (forward қилиш) кифоя қилади. Кейин @Inonuz_bot манбанинг расмий ёки норасмий эканлиги ҳақида маълумот беради.

Ушбу ботнинг яна бир афзаллиги шундаки, уни гуруҳларга қўшиш имконияти ҳам мавжуд. Бунинг учун @inonuz_bot га телеграм гуруҳда матн ёза оладиган админлик имкониятини бериш керак. Бот гуруҳга ташланган ҳар қандай маълумотларнинг манбасини @inonuz_bot нинг базасидан текшириб беради.
@Inonuz_bot ни ривожланиши учун телеграм тармоғида фаолият олиб бораётган канал маъмурларини ҳамкорликка чақирамиз.

Сиз фаолият олиб бораётган телеграм каналингизни @inonuz_bot нинг маълумотлар базасига қўшиб, @inonuz_adminbot га қуйидаги маълумотларни юборишингиз керак:
1. Канал маъмурининг исм-шарифи;
2. Телефон рақами;
3. Каналнинг ҳаволаси (линки);
4. Канал — расмий ташкилот, муассаса, идора ёки шахсга тегишли эканлиги ҳақида маълумот;
5. @inonuz_bot ҳаволасини каналнинг тавсиф (description) қисмига қўшиб, screenshot ҳолатида юборишингиз сўралади. Биз уни текшириб, жавоб ёзганимиздан сўнг олиб ташлашингиз мумкин;
6. Каналнинг расмий веб-саҳифаси (агар бўлса, @inonuz_bot нинг сайтлар қисмига ҳам қўшиб қўйилади).

Аллоҳ таоло ушбу тизимни мўмин-мусулмонларга манфаатли айлаб, самарасини беҳисоб қилсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бутун ислом уммати учун муқаддас Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давоми...

1200 21:26 / 09.04.2024
Ҳаж ва Умра вазирлиги 2021 йил ҳаж зиёратини бажариш учун танлаб олинган зиёратчилар номини эълон қилди.Бу йил ҳаж зиёратига боришга рухсат берилган давоми...

2007 12:30 / 26.06.2021
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

1755 17:58 / 20.11.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмийтадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс давоми...

1100 09:56 / 22.05.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021